ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд тизими / Конституциявий суд / Конституциявий суд фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьясининг шаъни тўғрисидаги Кодекс (ЎзР Конституциявий судининг 30.01.2004 й. 2-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИ СУДЬЯСИНИНГ

ШАЪНИ ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКС


Ушбу Кодекс Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси амал қилиши шарт бўлган одоб-ахлоқ қоидаларини белгилайди.



1-модда


Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси (бундан буён матнда судья деб юритилади) ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз қасамёдига содиқ қолиши лозим.



2-модда


Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси судья учун ҳамма нарсадан устундир. Судья конституциявий назоратни амалга оширишда фақат Конституция талабларига таянади. Конституциявий суднинг судьялари қарор қабул қилар эканлар, "олий адолат", амалий мақсадга мувофиқлик мулоҳазалари, сиёсий мойиллигидан ва бошқа ташқи таъсирлардан ҳоли бўлган ўз виждони амри билан Конституцияга таяниб ҳуқуқий нуқтаи назарларини ифодалайдилар.

Судья ўзининг бутун фаолияти ва ҳулқи билан мансабдор шахсларда ва фуқароларда Конституцияга ҳурмат ҳиссини шакллантиришга кўмаклашиши ҳамда қонунга итоат этиш намунасини кўрсатиши зарур.



3-модда


Судья ҳар доим ва ҳар жойда ўзини шундай тутиши керакки, токи жамиятда Конституциявий суднинг одил ва мустақил эканлигига ишонч қарор топсин.

Ўз хизмат бурчини адо этиш судья учун бошқа барча машғулотлардан афзал туриши керак. Судья, ўзига ҳар қанча ноқулай бўлмасин, ўзгалар фикри таъсиридан, ўз фаолиятига танқидий баҳо берилиши эҳтимоллигидан чўчиш-ҳадиксирашлардан ҳоли бўлиши зарур.



4-модда


Судья ўз мавқеидан Конституцияга хилоф равишда кимнинг бўлмасин манфаатларини қаноатлантириш мақсадида фойдаланишга ҳақли эмас.

Судья дўст ва танишлар орттиришда эҳтиёткор бўлиши, ўзининг обрўсини тўкиши мумкин бўлганлар билан алоқа боғлашдан ўзини тийиши, шунингдек бошқаларда бирор шахс унга таъсир кўрсатиш имкониятига эга деган тасаввур ҳосил бўлишига йўл бермаслиги зарур.

Судья барча ҳолларда ўзининг ҳар қандай ҳаракатини чуқур ўйлаб қилиши, унинг юз бериши мумкин бўлган оқибатларини аввалдан кўра билиши керак.

Судья Конституцияни била туриб бузганликда, ўз мавқеини суиистеъмол қилганликда, ишларни кўриш натижасидан ғаразли ёки бошқа манфаатдор эканликда ўзини ошкора айблашларни эътиборсиз қолдирмаслиги даркор.



5-модда


Судья фуқаролар билан муомалада хизмат вазифасини бажариб турганда ҳам, хизматдан ташқари мулоқотларда ҳам умумий қабул қилинган ахлоқ қоидаларига риоя этиши, ўз мавқеига муносиб иш тутиши; хушмуомалалилиги, сабр-тоқатлилиги, холислиги ва барчага бирдай муносабати, қатъиятлилиги, масаланинг моҳиятини чуқур таҳлил қилишга интилиши, бошқача нуқтаи назарни тинглай ва англай олиши; билдирган мулоҳазаларни вазминлик билан тинглаши зарур. Судья ўз ҳамкасбларини, шунингдек Конституциявий суд девонининг ходимларини ҳам худди шундай бўлишга ундаши керак.



6-модда


Конституциявий суд томонидан ўрганилаётган ёки кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарор қабул қилинмагунча судья ўз фикрини ошкора билдиришга ва кўриб чиқилган ишлар юзасидан қабул қилинган қарорлар кучга кирмагунча жамоа олдида шарҳлар беришга ҳақли эмас.

Судья, очиқ суд мажлисида олинган ахборотлардан ташқари, ўз вазифасини бажариш билан боғлиқ бўлган ахборотлар борасида касб сирини сақлаши шарт.

Судьялар маслаҳатлашуви вақтида айтилган мулоҳазаларни ошкор қилишга ҳақли эмас.



7-модда

(ЎзР Конституциявий судининг 17.04.2015 й. Қарори таҳриридаги модда)


Судья бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллаши мумкин эмас.

Судья маърифат ва хайрия ишлари билан шуғулланувчи, аммо тижоратчилик ва сиёсий мақсадларни кўзламайдиган жамоат бирлашмаларида, шунингдек ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида ҳақ тўланмайдиган ишларни бажариши мумкин.

Судья ўзининг мансаб мавқеидан фойдаланиб, Конституциявий суддан ташқарида ихтилоф ва низоларни ҳал этишда ҳакам ёки воситачи сифатида иштирок этмаслиги лозим.



8-модда


Судья сиёсий партиянинг ёки сиёсий мақсадларни кўзловчи бошқа жамоат бирлашмасининг аъзоси бўлиши, уларни моддий ёхуд бошқа йўл билан қўллаб-қувватлаши мумкин эмас.

Судья сиёсий партияларга, сиёсий мақсадларни, у ёки бу мафкурани кўзловчи бошқа жамоат бирлашмаларига хайрихоҳлиги ва хайрихоҳ эмаслигини ошкора ифода этишдан сақланиши зарур.

Судья ҳокимиятнинг вакиллик органларига сайлаш ёки давлат лавозимига тайинлаш учун номзодларни жамоа олдида ошкора қўллаб-қувватлаши ҳамда уларни ёқлаб ёки уларга қарши ташвиқот қилиши мумкин эмас.



9-модда


Судья ўз касб малакасини ошириб бориш устида мунтазам шуғулланиши, билимини конституциявий назоратни амалга ошириш бўйича хизмат вазифаларини тегишли равишда бажариш учун зарур бўлган даражада ривожлантириб туриши керак.

Судья қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган фаолиятда иштирок этиши мумкин.



10-модда


Судья бошқа судьянинг ахлоқини жамоа олдида ошкора танқид қилишдан ўзини тийиши лозим.



11-модда


Судья ўзининг ҳар қандай мурожаатлари ушбу Кодекс қоидаларига мувофиқ холис ва ҳар томонлама текширилишини Конституциявий суддан талаб қилишга ҳақли.



12-модда


Судья суд ҳужжатларининг юқори савияда тайёрланишига масъул эканлигини сезиши лозим.



13-модда


Судья суд мажлисида салобатлилик, хайрихоҳлик ва осойишталик вазиятини яратишга интилиши керак.

Судья тарафлар, уларнинг вакиллари, гувоҳлар, суд мажлисининг бошқа иштирокчиларига нисбатан сабр-тоқатлилик, хушмуомалалик ва ўз мавқеига муносиблик хислатларини намоён этиши лозим. У бирон-бир тарзда (сўз, ишора, имо билан) мажлиснинг у ёки бу иштирокчисига ўз муносабатини билдирмаслиги керак.

Судья Конституциявий суд девонининг ходимлари ва бошқа шахслар томонидан суд мажлиси иштирокчиларига нисбатан одоб нормалари бузилишини эътиборсиз қолдирмаслиги лозим.



14-модда


Судья мансаби билан боғлиқ ёки бошқа турдаги жиноят содир этганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Конституциявий суднинг обрўсини тўкадиган қилмиш содир этганлиги учун судьянинг ваколатлари белгиланган тартибда тўхтатилиши ёхуд муддатидан илгари тугатилиши мумкин.

























Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск