ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш /Ички ишлар вазирлигининг 4-сон, "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясининг 79-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни автомобил транспортида ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 25.05.2005 й. Қарори (АВ томонидан 08.07.2005 й. 1492-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
08.07.2005 й.
N 1492
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 25.05.2005 й. N 4 |
"САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ" ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ 25.05.2005 й. N 79 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи
материалларни автомобил транспортида ташиш
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
(2005 йил 18 июлдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 майдаги 213-сонли "Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 6-бандига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни автомобил транспортида ташиш қоидалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур қарорнинг кучга кириш кунидан бошлаб:
собиқ СССРнинг Тоғконтехназорат Давлат қўмитаси томонидан 1988 йилнинг 22 ноябрь куни тасдиқланган Портловчи материалларни автомобил транспортида ташиш қоидалари;
Портловчи материалларни ташиш бўйича Йўриқнома (1992 йилдаги давлатлараро Портлатиш ишларида қўлланиладиган ягона хавфсизлик қоидаларига 5-илова) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмасин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармалари ҳамда "Саноатгеоконтехназорат" Давлат инспекциясининг тармоқ инспекциялари зиммаларига юклатилсин.
Ички ишлар вазири З. Алматов
"Саноатконтехназорат"
Давлат инспекцияси бошлиғи Р. Саидов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 27-сон, 200-модда.