ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.07.2005 й. ПФ-3625-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
18.07.2005 й.
N ПФ-3625
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 27 сентябрдаги ПФ-3491-сонли Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2005 йил 18 июлдаги
ПФ-3625-сонли Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
баъзи фармонларига киритиладиган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада мусиқий таълимни, маданият ва санъат ўқув юртлари фаолиятини яхшилаш тўғрисида" 1996 йил 31 декабрдаги ПФ-1692-сонли Фармони 1-бандининг иккинчи хатбоши, 2-бандининг биринчи хатбоши ва 3-бандининг биринчи хатбошидаги "Маданият ишлари" деган сўзлар "Маданият ва спорт ишлари" деб ўзгартирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 12 январдаги ПФ-1913-сонли Фармони 5-бандидаги "Маданият ишлари" деган сўзлар "Маданият ва спорт ишлари" деб ўзгартирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисида" 1998 йил 26 мартдаги ПФ-1980-сонли Фармони 6-бандидаги "Маданият ишлари" деган сўзлар "Маданият ва спорт ишлари" деб ўзгартирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сонли Фармони билан тасдиқланган Республика давлат бошқаруви органлари рўйхатида:
а) I бўлимнинг 8-бандидаги "Маданият ишлари" деган сўзлар "Маданият ва спорт ишлари" деб ўзгартирилсин;
б) II бўлимнинг 9-банди чиқариб ташлансин; 10-банд 9-банд деб ҳисоблансин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 28-29-сон, 203-модда.