ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.2011 й. 179-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олимпия захиралари теннис мактабининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 13 июндаги 132-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
16.06.2011 й.
N 179
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ
ТЕННИС МАКТАБИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА" 2008 ЙИЛ 13 ИЮНДАГИ
132-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Республика олимпия захиралари теннис мактаби негизида юқори классли теннисчиларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олимпия захиралари теннис мактабининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 13 июндаги 132-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 6-сон, 30-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2011 йил 16 июндаги
179-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олимпия
захиралари теннис мактабининг фаолиятини ташкил
этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 13 июндаги
132-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Республика олимпия захиралари теннис мактабига ҳар йили 12 нафаргача иқтидорли, қоидага кўра, 11-12 ёшдаги спортчилар 5 йил муддатга ўқиш учун қабул қилинади, спортчиларнинг умумий контингенти 60 нафар".
2. Республика олимпия захиралари теннис мактаби тўғрисидаги низомнинг 12 ва 13-бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"12. Республика олимпия захиралари теннис мактабига, қоидага кўра, 11-12 ёшдаги (умумтаълим мактабида ўқиётган ёки 5-синфига ўтаётган) спортчилар қабул қилинади. Республика олимпия захиралари теннис мактабида ўқиш муддати 5 йилни ташкил этади. Ҳар йили Республика олимпия захиралари теннис мактабига 12 ўқувчи қабул қилинади, спортчиларнинг умумий контингенти - 60 киши.
13. Айрим ҳолларда юксак спорт натижаларига эга бўлган 11 ёшдан кичик ўқувчилар қабул қилиниши мумкин".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 25-сон, 258-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 6-сон, 53-модда