ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2000 й. 321-сон "Ўзбекистон Республикаси умумий юрисдикция судларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.08.2000 й.
N 321
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ УМУМИЙ
ЮРИСДИКЦИЯ СУДЛАРИНИНГ МОДДИЙ-
ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, суд ходимларининг ижтимоий муҳофазаси кафолатларини кучайтириш, судларнинг моддий-техника таъминоти даражасини ошириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг суд тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 14 августдаги ПФ-2682-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фуқаролик ишлари бўйича судларнинг самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур шарт-шароитларни яратсинлар ҳамда икки ой муддатда уларни тегишли бинолар билан таъминласинлар.
2. Янги ташкил этилаётган судларни ускуналар, автотранспорт, мебель, замонавий техника билан таъминлашга алоқадор сарф-харажатлар Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги фуқаролик ишлари бўйича судларнинг янги ажратилган лавозим бирликларини моддий таъминлаш ҳамда 2001 йилдан бошлаб фуқаролик ишлари бўйича судларни молиялаш учун зарур маблағлар ажратишни кўзда тутсин.
4. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги белгиланган тартибда судларни зарур телефон алоқаси билан таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Ў. Комилов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов