ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.1992 й. ПФ-313-сон "Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари тўғрисида"ги Фармони

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.01.1992 й.

N ПФ-313


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРОКУРАТУРАСИ ОРГАНЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунлар аниқ ва бир хил ижро этилиши устидан олий назоратни таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини, жумҳурият суверенитетини ҳимоя қилиш мақсадида:


1. Иттифоқ қарамоғидаги Ўзбекистон ССР прокуратураси Ўзбекистон Республикаси прокуратурасига айлантирилсин.


2. Республика ҳудудида иш кўраётган Ўрта Осиё транспорт прокуратураси, унинг органлари негизида вилоят прокуратураси ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон Транспорт прокуратураси ташкил этилиб, у Ўзбекистон Республикаси прокуратурасига бўйсундирилсин.


3. Прокуратура Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги, Иқтисодиёт комитети билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида республика прокуратураси органларининг тузилишига, уларни молиявий ва моддий-техникавий жиҳатдан таъминлашга оид таклифларни ишлаб чиқсин хамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

"Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси бир ой муддат ичида тайёрлансин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши кўриб чиқиши учун тақдим этилсин.

4. Белгилансинки, Мудофаа ишлари вазирлигида, унинг жойлардаги бошқармалари ва бўлимларида хамда жумҳурият ҳудудида жойлашган ички қўшинларда қонунларнинг ижроси устидан прокурор назоратини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси прокурори зиммасига юкланади.


5. Ушбу Фармон имзоланган кундан бошлаб кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 2-сон, 97-модда




































Время: 0.0043
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш