ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2012 й. /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2012 й. 225-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.07.2012 й.
N 225
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикасининг "Оилавий тадбиркорлик
тўғрисида" 2012 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-327-сон Қонуни)
Ўзбекистон Республикасининг "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида" 2012 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-327-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2012 йил 19 июлдаги
225-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 29 июлдаги 216-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 58-модда):
а) қарор номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида";
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"2. Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин";
в) Низом номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом";
1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди";
14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"14. Оилавий тадбиркорликда ёки ҳунармандчилик фаолиятида қатнашаётган 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахслар учун бир ҳафтада 36 соатлик, 15 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслар учун эса - бир ҳафтада 24 соатлик иш вақтидан ошмаслиги лозим";
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
"ўқувчиларга тегишли мукофотлар тўлаш";
бешинчи ва олтинчи хатбоши тегишли равишда олтинчи ва еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 29-сон, 339-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 7-сон, 57-модда