ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси (ЎзР 07.05.1993 й. 863-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҲАВО КОДЕКСИ

I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Самовий ҳудуд суверенитети

Республиканинг қуруқликдаги ерлари ва сув ҳавзалари устидаги самовий ҳудудига Ўзбекистон Республикаси тўла ва танҳо эгалик қилади.

Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудуди Ўзбекистон давлати ҳудудининг ажралмас қисмидир.



2-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланиш ва

авиация фаолияти тўғрисидаги қонунчилик

Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланиш ҳамда барча ундан фойдаланувчиларнинг фаолияти, шу жумладан, авиация фаолияти соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Кодекс, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида авиация парвозининг асосий қоидалари, шунингдек тегишинча Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиациясининг ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидалари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудуддан фойдаланиш ва авиация фаолияти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси

Ҳаво кодексининг амал қилиш доираси

Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳаво кемалари парвози хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги ва фуқаролари эҳтиёжларини қондириш мақсадларида авиация фаолиятини ҳамда самовий ҳудуддан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди; фақат фуқаро авиациясигагина тааллуқли 24, 25, 33, 38, 43-46, 50, 53, 54, 56, 94-135-моддалардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг барча авиацияси учун тааллуқлидир.



4-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланиш ва

авиация фаолияти соҳасидаги

давлат бошқаруви ва назорати

Самовий ҳудуддан фойдаланиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ самовий ҳудуддан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви ва назоратини олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги зиммасига юкланади.

Фуқаро ва экспериментал авиация фаолияти соҳасидаги бошқарув ва назоратни Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти амалга оширади.

Давлат авиацияси фаолияти соҳасидаги бошқарув ва назоратни ўз ваколатлари доирасида Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ давлат бошқарувининг бошқа органлари амалга оширадилар.


5-модда. Давлат тасарруфида бўлмаган ташкилотлар

ва фуқароларнинг самовий ҳудуддан фойдаланиш ҳамда

авиация фаолиятини тартибга солиш борасидаги тадбирларни

ишлаб чиқиш  ва амалга оширишдаги иштироки

Тижорат, жамоат ва давлат тасарруфида бўлмаган бошқа ташкилотлар ҳамда фуқаролар самовий ҳудуддан ва авиация фаолиятидан оқилона, самарали ҳамда хавфсиз фойдаланиш борасидаги тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Давлат органлари юқорида зикр этилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чоғида тижорат, жамоат ва давлат тасарруфида бўлмаган бошқа ташкилотларнинг ҳамда фуқароларнинг таклифларини ҳисобга оладилар.



II БЎЛИМ. САМОВИЙ ҲУДУДДАН ФОЙДАЛАНИШ


I-БОБ. САМОВИЙ ҲУДУДДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ


6-модда. Самовий ҳудуддан

фойдаланиш билан боғлиқ фаолият

Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга ҳаво кемаларининг ва бошқа учувчи аппаратларнинг парвози, барча отишма турлари ва ракета учиришлар, портлатиш ишлари ва моддий объектларнинг самовий ҳудуддаги ҳаракати билан боғлиқ бошқа фаолият киради.



7-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланувчилар

Ўзбекистон Республикасининг ҳамда ўзга давлатларнинг ушбу Кодекснинг 6-моддасида назарда тутилган фаолиятни амалга оширувчи, Ўзбекистон Республикаси давлат органларида расмий рўйхатдан ўтган корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланувчилар ҳисобланади.



8-модда. Самовий ҳудуднинг таркиби

Самовий ҳудуддан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун самовий ҳудудда ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатадиган районлар, аэродромлар ва аэроузелларнинг районлари, ҳаво йўллари, ҳаво кемалари парвозининг йўналишлари ва махсус минтақалари, назорат қилинмайдиган парвозларнинг районлари, тақиқланган ва чекланган минтақалар, синов районлари, портлатиш ишлари районлари ҳамда бошқа махсус элементлар белгиланиб, уларнинг мажмуаси Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудининг таркибини ташкил этади.

Самовий ҳудуддан фойдаланишни ташкил этиш атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг умум эътироф этган меъёрларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.


9-модда. Самовий ҳудуддан

фойдаланишдаги устуворлик

Самовий ҳудуднинг барча фойдаланувчилари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида самовий ҳудуддан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва бир хилда жавобгар бўладилар.

Самовий ҳудуддан фойдаланишдан манфаатдор бўлганлар иккита ва бундан ортиқ бўлса, самовий ҳудуднинг маълум қисмидан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги устуворлик бўйича берилади:

а) ҳаво ҳужумини даф этиш ёки Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси бузилишининг олдини олиш ва чегара бузилишини тўхтатиш, Ўзбекистон Республикаси суверенитети, ҳудудий бутунлиги, сиёсий мустақиллиги ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган куч ишлатишни ёки куч ишлатиш таҳдидини бартараф қилиш учун;

б) одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ёки катта иқтисодий зарар етказиш хавфини туғдирувчи табиий ҳамда бошқа офатларда, фалокатлар, авариялар, фавқулодда ҳолатларда ёрдам кўрсатиш учун;

в) космик аппаратлар ва уларнинг экипажларини учириш, қўндириш, қидириш ва эвакуация қилиш учун;

г) самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби бузилишининг олдини олиш ёки тартиб бузилишини тўхтатиш учун;

д) ҳаво кемаларининг қатнови ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан амалга ошириладиган ўзга фаолият учун;

е) ҳаво кемаларининг қатнови ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларига биноан амалга ошириладиган бошқа фаолият учун;

ж) йўловчиларни мунтазам ташиш учун;

з) Ўзбекистон Республикаси, шунингдек ўзга давлатлар давлат авиациясининг махсус қоидалар асосида амалга ошириладиган парвозлари учун;

и) экспериментал ва илмий-тадқиқот ишлари учун;

к) юк ва почтани мунтазам ташиш учун;

л) юкларни номунтазам ташиш учун, халқ хўжалиги манфаатларини кўзлаб авиация ишларини ва бошқа юмушларни амалга ошириш учун;

м) ўқув, кўргазмали, маданий-маърифий ҳамда бошқа тадбирларни амалга ошириш учун;

н) фуқароларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ фаолият учун;

о) бошқа фаолиятлар учун.



10-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланишни

илдам бошқарувчи органлар

Самовий ҳудуддан фойдаланишни ушбу Кодекснинг 4-моддасида кўрсатилган органлар ўз ваколатлари доирасида илдам бошқарадилар.



11-модда. Самовий ҳудуддан

фойдаланишга рухсат бериш

Зарур хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда ва фақат ушбу Кодекснинг 4-моддасида кўрсатилган органлардан Самовий ҳудуддан фойдаланиш бошқармаси (СҲФБ) органлари орқали рухсат олинганидан кейингина самовий ҳудуддан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга ижозат берилади.

Самовий ҳудуддан фойдаланиш бошқармаси органларининг кўрсатмалари самовий ҳудуддан фойдаланувчиларнинг барчаси учун мажбурийдир.



12-модда. Самовий ҳудуддан

фойдаланишни тақиқлаш ва чеклаш

Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан ёки унинг айрим минтақаларидан ушбу Кодекснинг 6-моддасида назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиш Самовий ҳудуддан фойдаланиш бошқармаси органлари томонидан тақиқланиши ёки чекланиши мумкин.



13-модда. Алоқани ташкил этиш

Самовий ҳудуддан фойдаланишдан манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар Авиация маъмурияти, Мудофаа вазирлигининг тегишли органлари билан, самовий ҳудуддан ҳаво кемаларининг парвози учун фойдаланилган тақдирда эса, Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳужумидан мудофаа органлари билан ҳам алоқа каналлари ташкил қилишга мажбурдирлар.

Алоқа корхоналари фойдаланувчиларга зарур алоқа каналларини ва воситаларини ижарага берадилар. Хизматга берилган алоқа каналлари ва воситалари ишдан чиққан тақдирда улар белгиланган тартибда бошқа алоқа каналлари ва воситалари билан алмаштирилиши лозим.

Умумий фойдаланишдаги барча халқаро ва шаҳарлараро телефонлар ҳамда телеграфни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг корхоналари ўрнатадилар ва ишлатадилар.

Халқаро ва шаҳарлараро телефон ва телеграф орқали алоқа боғлаш имконияти фавқулодда вазиятларда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилаётганда ҳамда ёрдам кўрсатилаётганда биринчи галда берилади. 


14-модда. Самовий ҳудуддан

фойдаланиш тартибининг бузилиши

Ушбу Кодексга ва унинг асосида ишлаб чиқилган бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга зид равишда Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тартибини бузиш деб эътироф этилади.

Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартибига риоя қилишни назорат этувчи органлар самовий ҳудуддан фойдаланиш тартибини бузишнинг олдини олиш ёки тўхтатиш чораларини кўришга мажбурдирлар.

Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби бузилишига йўл қўйган ёки ҳаво кемалари парвози хавфсизлигига хавф туғилишига олиб келган хатти-ҳаракатлар содир этган самовий ҳудуддан фойдаланувчилар, шунингдек авиация фаолияти билан боғлиқ бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар юқорида зикр этилган органларнинг талабига биноан кўрсатилган тартиббузарликни ёки тартиб бузилишига олиб келадиган фаолиятни ўз ҳисобларидан ва ўз кучлари билан тўхтатишлари лозим.


15-модда. Тартиббузар ҳаво кемаси

Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини бузган ёки Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тартиби бузилишига йўл қўйган ҳаво кемаси тартиббузар ҳаво кемаси деб ҳисобланади ва самовий ҳудуддан фойдаланиш тартибига риоя қилишни назорат этувчи органларнинг талабига бўйсунмаса, ерга қўнишга мажбур этилади.

Тартиббузар ҳаво кемаси қўниш тўғрисидаги буйруқни бажармаган тақдирда самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби атайлаб бузиляпти ва бу билан Ўзбекистон Республикаси суверенитетига, ҳудудий бутунлигига, сиёсий мустақиллигига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солиб куч ишлатиляпти ёки куч ишлатишга уриниш бўляпти дейиш учун мантиқий асос бўлиб, бундай тартиб бузилишини ўзга воситалар билан тўхтатиб бўлмайдиган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қурол ва жанговар техникани ишга солишлари мумкин.

Агар тартиббузар ҳаво кемасида самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби бузилишига алоқаси йўқ йўловчилар ёхуд бошқа шахслар борлиги ҳақида ишончли маълумот бўлса, қурол ва жанговар техника ишлатилмайди.

Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудига асоссиз кирган ва унга кириш шартларига риоя этмаган, шунингдек самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби бузилган бошқа ҳолларда ҳам ҳаво кемаси қўнган аэродромда ушлаб турилиши мумкин.

Тартиббузар ҳаво кемасининг ундан кейинги парвозига тартиб бузилиши текшириб чиқилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомда кўрсатилган йўсинда рухсат этилади.



16-модда. Самовий ҳудуддан фойдаланиш

тартибини бузганлик учун жавобгарлик

Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби бузилган ҳар бир ҳол Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ текшириб чиқилиши лозим. Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартибини бузишда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


17-модда. Парвозлар хавфсизлигига

таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият

Электр узатиш объектлари ва линияларини қуриш; самовий ҳудудда электромагнит, ёруғлик, акустик, корпускуляр ва бошқа турдаги нурланишлар пайдо бўлишига олиб келадиган ишлар; қушларнинг ва ёввойи ҳайвонларнинг (кемирувчиларнинг) кўплаб тўпланишига ҳамда орнитологик вазиятнинг, парвоз пайтида кўришнинг ва аэродромлардаги учиш майдонлари ҳолатининг ёмонлашувига сабаб бўлувчи объектларни жойлаштириш; ҳаво кемалари парвоз қилиш ва қўниш зоналарига баланд ўсадиган дарахтларнинг кўчатларини ўтқазиш; шунингдек самода моддий объектлар ҳаракати билан бевосита алоқаси бўлмаган, аммо ҳаво кемаларининг, бошқа учувчи аппаратларнинг парвозига, асбоб-ускуналари ва улардаги одамлар хавфсизлигига таъсир этувчи ҳар қандай бошқа фаолият аэродром ҳудудидаги парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятлар жумласига киради.


18-модда. Парвозлар хавфсизлигига

таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятни

амалга ошириш учун рухсатнома бериш

Парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда рухсат олинганидан кейингина амалга оширилиши мумкин. Бундай фаолият устидан назоратни 4-моддада санаб ўтилган органлар амалга оширади.

Ҳаво кемалари парвозининг хавфсизлигига таҳдид солувчи фаолиятни амалга ошириш қоидаларини бузган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар шу қоида бузишларни ўз ҳисобларидан ва ўз кучлари билан бартараф қилишлари, улар бартараф қилингунича эса бундай фаолиятни тўхтатишлари шарт.



19-модда. Ҳаво кемалари парвозининг

хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин

бўлган фаолият ҳақида хабар бериш

Ҳаво кемалари ва бошқа учувчи аппаратларнинг улар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият амалга оширилаётган районга бехосдан кириб қолишининг олдини олиш учун бундай фаолият билан машғул бўлган орган ёки шахс самовий ҳудуддан фойдаланувчиларни кўрсатилган фаолият амалга оширилаётганлиги тўғрисида аэронавигация ахборот хизмати орқали хабардор қилади.



20-модда. Парвозлар хавфсизлигига

таҳдид солувчи объектларга белгилар қўйиш

Парвозлар хавфсизлигига таҳдид солувчи бино ва иншоотларнинг эгалари парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти белгилаган талабларга мувофиқ бу объектларга ўз ҳисобларидан тунги ва кундузги белгилар ҳамда мосламалар ўрнатишга мажбурдирлар.


21-модда. Аэродромлар минтақасида

белги ва мосламалар ўрнатиш

Аэродромлар минтақасида аэродромларни таниш учун ўрнатиладиган махсус белгилар ва мосламаларга ўхшаш ҳар қандай белги ва мосламаларни жойлаштириш тақиқланади.


22-модда. Суратга ва кинога олиш,

радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш

Ҳаво кемасидан суратга олиш ва кинога тушириш ҳамда радиоалоқа воситаларидан фойдаланишга 4-моддада қайд этилган органлар томонидан белгиланган тартибда йўл қўйилади.


III БЎЛИМ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АВИАЦИЯСИ


II БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


23-модда. Ўзбекистон Республикаси авиацияси таркиби

Ўзбекистон Республикаси авиацияси экспериментал, давлат ва фуқаро авиациясига бўлинади.

Авиация ва бошқа техника соҳасида тажриба - конструкторлик, экспериментал ва илмий-тадқиқот ишлари ҳамда синовлари учун мўлжалланган авиация экспериментал авиация ҳисобланади.

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия тасарруфидаги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ давлат бошқаруви бошқа органларининг тасарруфидаги авиация давлат авиацияси ҳисобланади. Экспериментал ва давлат авиацияси таркибига кирмаган авиация фуқаро авиацияси ҳисобланади.


24-модда. Фуқаро авиацияси

Фуқаро авиациясидан:

а) йўловчилар, уларнинг қўл юклари, юклар ва почта (ҳаво транспортида ташиладиган) ташиш;

б) авиация ишларини бажариш;

в) ўқув, спорт, маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш, техникавий ижодкорликни ривожлантириш ҳамда фуқароларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш;

г) фавқулодда вазиятлар юз берган ҳудудларга авария-қутқарув ишларини амалга ошириш учун кучлар ва асбоб-ускуналарни, шунингдек зарар кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун юкларни етказиб бериш мақсадларида фойдаланилади.

Қайд этиб ўтилган мақсадларда пулли ва кира қилиш тарзида фойдаланиладиган фуқаро авиацияси тижорат авиацияси деб эътироф этилади.

Қайд этиб ўтилган мақсадларда бепул ҳамда ёлланмай фойдаланиладиган фуқаро авиацияси умумий аҳамиятдаги авиация деб эътироф этилади.



25-модда. Авиация воситаларига мулкчилик

Авиация воситалари: ҳаво кемалари, аэродромлар, аэропортлар, техникавий воситалар ҳамда ҳаво кемаларининг парвозини ташкил этиш, бажариш ва таъминлаш учун зарур бўладиган бошқа мол-мулк хусусий ва оммавий шаклдаги мулк бўлиши мумкин.

Авиация воситаларини мулк сифатида сотиб олинишига қарши, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, чеклашлар ўрнатилиши мумкин эмас.


III БОБ. АЭРОДРОМЛАР. АЭРОПОРТЛАР


26-модда. Аэродромлар таснифи

Қуруқликдаги ёки сув сатҳидаги махсус жиҳозланган, ҳаво кемаларининг келиб қўниши, жўнаши ва шу сатҳ бўйлаб ҳаракатланиши учун тўлиқ ёки қисман мўлжалланган участка унда жойлашган бинолар, иншоотлар ҳамда анжомлари билан бирга аэродром деб эътироф этилади.

Аэродромлар ўзининг вазифасига қараб базавий, муваққат ва захирадаги аэродромларга бўлинади.

Аэродромлар авиация турига мансублигига кўра фуқаро авиациялари аэродромлари, давлат авиацияси аэродромлари, экспериментал авиация аэродромлари ҳамда ҳамкорликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродромларига бўлинади.

Аэропорт - ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишга, ҳаво транспортида ташишга хизмат кўрсатишга мўлжалланган ва шу мақсадларда аэродром, аэровокзал, бошқа иншоотлар, шунингдек зарур қурилмаларга эга бўлган иншоотлар мажмуасидир.


27-модда. Аэродромлар ва

аэропортлар учун ер ажратиш

Аэродромлар ва аэропортлар қурилиши учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида ер ажратилади.

Аэродромлар ва аэропортлар учун ажратиладиган ер участкаларининг сатҳининг катталиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда тасдиқланадиган меъёрлар ва лойиҳа-техникавий ҳужжатлар асосида белгиланади.



28-модда. Аэродромлар қуриш

ва уларни таъмирлаш

Аэродромлар ва аэропортлар қуриш учун қидирув ишларини олиб бориш, уларни лойиҳалаштириш, қуриш ва таъмирлаш ҳокимиятларнинг тегишли маҳаллий идоралари билан, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда келишилади.

Аэродромларни қуриш ва таъмирлаш, шунингдек аэродромлар районида саноатга оид, турар жойлар ва маданий-маиший бинолар қурилиши ҳаво кемаларининг шовқини, уларнинг моторларидан чиқадиган зарарли чиқиндилар, электромагнит ва бошқа нурланишларнинг зарарли таъсирини бартараф этишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоғи лозим.



29-модда. Аэродром эксплуатанти

Ўзбекистон Республикасининг, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан ўзга давлатнинг муайян аэродромга мулк ҳуқуқи асосида (аэродром эгаси), ижара шартномасига биноан ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа асосларга кура тегишли бўлган ҳамда аэродромнинг мувофиқлик сертификатига эга бўлган юридик шахси ёки фуқароси шу аэродромнинг эксплуатанти деб эътироф этилади.    


30-модда. Аэродромни ишга

туширишга рухсат бериш

Фойдаланишга яроқлилик нормаларига ва ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш талабларига мувофиқ бўлса, аэродромдан фойдаланишга йўл қўйилади.  Фуқаролар ташиш учун мўлжалланган аэродром бундан ташқари, йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ қўшимча талабларга ҳам жавоб бермоғи лозим. Давлат, фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияга мўлжалланган аэродромлар мажбурий суратда сертификатланиши шарт.

Аэродромларнинг, шунингдек улардаги асбоб-ускуналарнинг фойдаланишга яроқлилиги нормалари ва уларни сертификатлаштириш тартиби:

фуқаро аэродромлари, экспериментал авиация аэродромлари ва ҳамкорликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродромлари учун - Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти томонидан;

давлат авиацияси аэродромлари учун - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Аэродром эксплуатантига аэродромнинг бутун хизмат кўрсатиш муддати давомида аэродромнинг мувофиқлик сертификати олиш учун белгиланган талабларга жавоб беришини таъминлаш вазифаси юклатилади.


31-модда. Давлат авиацияси аэродромларини рўйхатга олиш

Давлат авиацияси аэродромлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида рўйхатга олиниши лозим.

Давлат авиацияси аэродроми реестрга киритилганидан сўнг эксплуатантга давлат авиацияси аэродроми рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.

Давлат авиацияси аэродромларини рўйхатга олиш ва улар рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳномалар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.



32-модда. Ҳамкорликда фойдаланиш

(жойлашиш) аэродроми

Фуқаро авиацияси ёки экспериментал авиациянинг ҳаво кемалари жойлашиш ҳуқуқисиз парвозларни амалга оширадиган давлат авиацияси аэродроми ҳамкорликда фойдаланиш аэродроми деб эътироф этилади.

Турли идоралар тасарруфида бўлган ҳаво кемалари жойлашадиган фуқаро авиацияси, давлат авиацияси ёки экспериментал авиация аэродроми ҳамкорликда жойлашиш аэродроми деб эътироф этилади.

Аэродромлардан самовий ҳудуддан фойдаланувчиларнинг турли тоифалари ҳамкорликда фойдаланиши (жойлашиши) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда амалга оширилади.



33-модда. Аэропорт билан аҳоли манзилгоҳлари

орасида транспорт қатнови ва алоқа

Йўловчилар ташиш эҳтиёжини таъминлаш учун аэропортлар билан яқин шаҳарлар ва аҳоли манзилгоҳлари ўртасида мунтазам транспорт қатнови йўлга қўйилади.

Аэропортларга борадиган йўллар қурилишини, уларни таъмирлашни, ободонлаштиришни ва улардан фойдаланишни, йўловчи ташийдиган транспортнинг бу йўлларда мунтазам қатновини, шунингдек шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари билан аэропортлар ўртасида телефон ва бошқа алоқа турларини ҳокимият маҳаллий органлари таъминлайдилар.


34-модда. Аэродромларни тугатиш

Аэродромларни тугатиш, шу жумладан бошқа жойга кўчириш мақсадида тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда амалга оширилади.



IV БОБ. ҲАВО КЕМАЛАРИ


35-модда. Ҳаво кемаларининг таснифи

Авиация турига мансублигига қараб ҳаво кемалари фуқаро, давлат ва экспериментал ҳаво кемаларига бўлинади.


36-модда. Ҳаво кемалари ишлаб

чиқаришни сертификатлаштириш

Ҳаво кемалари ва бошқа учувчи аппаратларнинг сертификатланган турларини кўплаб ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотлар ҳаво кемалари ва бошқа учувчи аппаратларни ишлаб чиқаришга ҳамда ҳаво кемаларини ишлаб чиқаришни сертификатлаштиришга доир белгиланган талаблар асосида иш олиб боради.

Ҳаво кемалари ва бошқа учувчи аппаратларни ишлаб чиқаришга доир талабларни ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш халқаро стандартлар ва тавсияларни ҳисобга олган ҳолда Давлатлараро авиация қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади. 


37-модда. Фойдаланишга рухсат бериш

Фуқаро ҳаво кемаси, шунингдек тижорат мақсадларида ишлатиладиган давлат ҳаво кемаси фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилиги борасидаги нормаларга мувофиқ бўлса, фойдаланишга қўйилади ва бу ҳақда ҳаво кемасининг эксплуатантига ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати берилади.

Фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилик нормалари Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан жорий этилади. Фуқаро ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ҳаво кемасининг хорижий давлат томонидан берилган учишга яроқлилик сертификати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилиши мумкин.

Фуқаро ҳаво кемасини ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати талабларига мувофиқ бўлган ҳолатда сақлаш ҳаво кемаси эксплуатанти зиммасига юкланади. Бундай мувофиқликка риоя этилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти амалга оширади.

Давлат ҳаво кемаларидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда фойдаланишга йўл қўйилади.

37-1-модда. Ҳаво кемаларига техникавий хизмат кўрсатиш

Ҳаво кемаларига техникавий хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан берилган ҳаво кемаларига техникавий хизмат кўрсатиш ташкилотининг сертификати асосида бажарилади.

Ҳаво кемаларига техникавий хизмат кўрсатиш ташкилотининг сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


38-модда. Ҳаво кемаси турининг сертификати

Ҳаво кемаси турининг сертификати ҳаво кемаси турининг тузилишини белгилайдиган ва унинг фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилик нормаларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган Давлатлараро авиация қўмитаси томонидан бериладиган ҳужжатдир.

Ҳаво кемаси турининг хорижий давлат томонидан берилган сертификати, башарти ҳаво кемаси фуқаро ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланган учишга яроқлилик нормаларига мувофиқ бўлса, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилиши мумкин.


39-модда. Ҳаво кемаларини рўйхатга олиш

Фуқаро ва давлат ҳаво кемалари рўйхатдан ўтказилиши лозим. Фуқаро ҳаво кемалари Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрида, давлат ҳаво кемалари эса Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳаво кемалари реестрида рўйхатга олинади.

Тегишли реестрда қайд қилинган ҳаво кемасининг эгасига рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳаво кемаларининг реестрини юритиш тартиби, шунингдек ҳаво кемаларининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.

Экспериментал ҳаво кемалари давлат реестрида қайд этилмайди, аммо Авиация маъмуриятида ҳисобда туради.

Экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемаларининг давлат реестрига ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳаво кемаларининг реестрига киритилган ҳаво кемалари, шунингдек Авиация маъмуриятида ҳисобда турувчи экспериментал ҳаво кемалари Ўзбекистон Республикасига қарашли миллий ҳаво кемаларидир.

Чет эл ҳаво кемаси тегишли чет эл давлати ҳаво кемаларининг реестридан ўчирилганидан кейингина Ўзбекистон Республикасининг тегишли реестрига киритилади.

Ўзбекистон Республикаси тегишли реестридан белгиланган тартибда ўчирилмаган Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемасининг ҳар қандай чет эл давлати ҳаво кемаларининг реестрига киритилиши тан олинмайди.



40-модда. Реестрдан ўчириш

Ҳаво кемаси Ўзбекистон Республикасининг тегишли реестридан қуйидаги ҳолларда:

а) ҳаво кемаси фойдаланишдан чегириб ташланса ёки чиқарилса;

б) ҳаво кемаси белгиланган тартибда чет эл давлатига, чет эл юридик ёки жисмоний шахсига сотилса ёки берилса;

в) ҳаво кемаси экспериментал ҳаво кемалари қаторига ўтказилса;

г) ҳаво кемаларини рўйхатга олиш тартибида назарда тутилган бошқа ҳолларда ўчирилиши мумкин.

Ҳаво кемасини Ўзбекистон Республикасининг тегишли реестридан ўчириш билан кеманинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ва бу ҳаво кемаси ҳақидаги тегишли реестрдаги ёзувлар ўз кучини йўқотади.


41-модда. Ҳаво кемаларига қўйиладиган белгилар

Рўйхатдан ўтказиш пайтида ҳаво кемаларига рўйхат белгиси ва давлат таниш белгиси берилиб, улар шу ҳаво кемаларида қайд этилади.

Рўйхат белгиси ва давлат таниш белгисидан ташқари ҳаво кемаларига қўшимча белгилар (рамзлар, ёзувлар, нишонлар) қўйилиши мумкин. Мазкур белгиларни ҳаво кемаларига қайд этишда рўйхат белгиси ва давлат таниш белгисининг кўринишини ёмонлаштирмасликка эътибор қилиш лозим.

Фуқаро ва экспериментал ҳаво кемаларига рўйхат белгисини ва давлат таниш белгисини ҳамда бошқа белгиларни қайд этиш тартиби Авиация маъмурияти томонидан, давлат ҳаво кемаларига қайд этиш эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.


42-модда. Ҳаво кемаларидан

фойдаланиш ҳуқуқларини чеклаш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво кемаларидан фойдаланиш ҳуқуқларини чеклаш (муайян айбдорликка тортиш, ҳуқуқдан вақтинчалик ёки бутунлай маҳрум қилиш ҳамда алоҳида ҳолатларга боғлиқ бошқа чеклашлар) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ қўлланиши мумкин.



43-модда. Ҳаво кемаларини ижарага беришда

ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ўтиши

Ҳаво кемасининг эгаси билан бўлажак эксплуатант ўртасида ижара шартномаси мавжуд бўлганда, Ўзбекистон Республикасининг ҳаво кемаси тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлар эксплуатантга ўтказилган ҳолда чет эллик эксплуатантга ижарага (экипаж билан ёки экипажсиз) берилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти чет эл давлатининг ваколатли органи билан ижарага олинган ҳаво кемасидан фойдаланилиши устидан назорат қилиш бўйича муайян мажбуриятларни унга ўтказиш мақсадида белгиланган тартибда битим тузиши мумкин.

Чет эл ҳаво кемасини Ўзбекистон Республикасидаги эксплуатант ижарага оладиган ҳолларда ҳам худди шундай тартиб қўлланилади.



V БОБ. ҲАВО КЕМАЛАРИНИНГ ЭКСПЛУАТАНТЛАРИ


44-модда. Эксплуатант сертификатини бериш

Ҳаво кемасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида эгалик қилувчи, шу ҳаво кемасидан фойдаланишни амалга ошириш қобилияти эксплуатант сертификати билан тасдиқланган юридик ёки жисмоний шахс ҳаво кемасининг эксплуатанти деб эътироф этилади.

Эксплуатант сертификати Авиация маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда берилади. Бунда хусусий ва ижарадаги ҳаво кемаларининг, парвозга оид ва техника хизматлари тузилмаларининг мавжудлиги бундай сертификатни олиш учун мажбурий шартдир.

Мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан эксплуатант сертификати беришни рад этишга йўл қўйилмайди. Эксплуатант сертификати беришни рад этиш устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Эксплуатант сертификатини бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқишда эксплуатант сертификати беришни рад этиш ҳақидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича ушбу сертификатни беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Эксплуатант сертификатининг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатиб турилиши, тугатилиши ёки эксплуатант сертификати бекор қилиниши мумкин. Эксплуатант сертификатини бошқа шахсга бериш мумкин эмас.


45-модда. Эксплуатант

сертификатини эътироф этиш

Хорижий давлат томонидан берилган эксплуатант сертификати ёки унга ўхшаш ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилиши мумкин.



46-модда. Эксплуатант фаолияти устидан назорат

Эксплуатант сертификатини берган орган эксплуатант учун белгиланган талабларга риоя этилиши устидан назорат юритади.

Эксплуатант сертификатини бериш учун белгиланган талаблар ҳаво кемаси эксплуатанти томонидан бузилган тақдирда, сертификат берган орган эксплуатантни белгиланган муддатларда камчиликларни бартараф этиш зарурлиги ҳақида огоҳлантиришга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти Ўзбекистонда доимий парвозларни амалга оширувчи чет эллик эксплуатантларни, агар халқаро битимларда ўзгача қоида назарда тутилган бўлмаса, амалий инспекция қилиш ҳуқуқига эга.



VI БОБ. АВИАЦИЯ ХОДИМЛАРИ


47-модда. Авиация ходимларининг хизмат турлари

Фаолиятлари ҳаво транспорт қатновини ташкил қилиш, бажариш ва таъминлаш, шунингдек ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ шахслар авиация ходимлари ҳисобланади.

Авиация турига мансублигига кўра авиация ходимлари тегишли равишда фуқаро, давлат ва экспериментал авиация ходимларига бўлинади.



48-модда. Авиация ходимларининг таркиби

Авиация ходимлари таркибига:

а) учувчилар таркибига кирувчи шахслар;

б) ҳаво транспорти қатновини ташкил қилувчи ва таъминловчи шахслар;

в) ҳаво кемаси парвозларини ташкил этувчи шахслар;

г) ҳаво кемаларига техникавий хизмат кўрсатувчи шахслар;

д) ҳаво кемаларининг парвозларини таъминловчи шахслар.

Фуқаро, давлат ва экспериментал авиация ходимлари қаторига кирувчи шахслар лавозимларининг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.


49-модда. Касб фаолиятига тайёрлаш ва

бундай фаолиятга рухсат бериш

Эгаллаб турган лавозимига биноан фаолияти парвозларни ташкил этиш, амалга ошириш ва таъминлаш ҳамда ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш билан бевосита алоқадор авиация ходимларини касб фаолиятига тайёрлаш давлат томонидан шаҳодатланган ташкилотларда амалга оширилади. Фуқаро ва давлат авиацияси кадрларини тайёрловчи ўқув юртларини сертификатлаш тегишинча Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади.

Ҳаво кемалари парвозини амалга ошириш ва бу парвозларни таъминлаш билан бевосита алоқадор авиация ходимлари тегишли фаолиятни амалга ошириш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда саломатликлари белгиланган талабларга жавоб берадиган тақдирдагина касб фаолиятини бажаришга қўйиладилар.

Авиация ходимларини касб фаолияти билан шуғулланишга рухсат этиш ва шу фаолиятни бажариш учун гувоҳнома бериш тартиби, шунингдек авиация ходимлари турли тоифаларининг соғлиқларига бўлган талаблар ҳамда уларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби фуқаро ва экспериментал авиацияда Авиация маъмурияти томонидан, давлат авиациясида эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.

Фуқаро авиациясининг авиация ходимлари касб фаолиятини бажариш чоғида амалдаги гувоҳномани ўзлари билан олиб юришлари керак.



50-модда. Авиация ходимлари

гувоҳномасини тан олиш

Чет эл давлати томонидан авиация ходимларига берилган ёки кучга киритилган гувоҳномалар, агар шу гувоҳномаларни бериш ёки кучга киритиш учун белгиланган талаблар Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти белгилаган минимал стандартларга ёки ундан юқорироқ талабларга жавоб берса, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб тан олинади.


51-модда. Ҳаво кемаси экипажи

Ҳаво кемаси экипажи кема командири, учувчилар таркибига кирувчи бошқа шахслар ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан иборат бўлади.

Фуқаро ва давлат авиацияси ҳаво кемаларининг экипажи таркиби ҳаво кемаларининг тури ва вазифаси, мақсади ва улардан фойдаланиш шароитлари ҳисобга олиниб, ҳаво кемасининг лойиҳаловчиси ва буюртмачиси томонидан белгиланади ҳамда ҳар бир турдаги ҳаво кемасининг парвозда фойдаланиш ҳужжатларига ёзиб қўйилади. Бундан ташқари, ҳаво кемалари экипажи таркибига тегишлича Авиация маъмурияти ёки Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган тартибда шу кемадан фойдаланишга алоқадор бошқа авиация ходимлари ҳам киритилиши мумкин.

Экспериментал авиация ҳаво кемаси экипажининг таркиби тажриба-конструкторлик, экспериментал ёки илмий-тадқиқот ишларининг мақсад ва вазифаларига боғлиқ ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти билан келишувига кўра ҳаво кемасининг ишлаб чиқарувчиси ва лойиҳаловчиси томонидан белгиланади.


52-модда. Ҳаво кемасининг командири

Учувчи ихтисослигига ва белгиланган тартибда маълум турдаги ҳаво кемасини мустақил бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахсгина ҳаво кемасининг командири бўлиши мумкин.

Ҳаво кемасининг командири экипаж фаолиятини бошқаради, кемада тартиб ва интизом сақланишини, парвоз қоидаларига ва кемадан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди, шунингдек кеманинг асралиши ва кемадаги одамлар ҳамда мол-мулкнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўради.

Ҳаво кемасининг командири қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) ҳаво кемасининг фазога кўтарилиши, парвози ва қўниши ҳақида, шунингдек парвозни тугаллаш ва парвоз бошланган пунктга қайтиш ёки мажбурий қўниш ҳақида узил-кесил қарор қабул қилиш. Парвоз хавфсизлигига яққол хавф туғилганида, шунингдек кема ичидаги йўловчилар ҳаётини сақлаб қолиш ниятида парвоз режасидан, ҳаво транспорти қатновини таъминловчи идора кўрсатмаларидан ва парвоз топшириғидан чекинган ҳолда, аммо белгиланган парвоз қоидаларига иложи борича риоя қилган ҳолда, бундай қарор қабул қилиниши мумкин. Кема командири кўрилган тадбирлар тўғрисида кеманинг бевосита раҳбари бўлмиш ҳаво кемалари қатновини таъминловчи органга зудлик билан хабар қилиши шарт;

б) ҳаво кемаси ичидаги ҳар қандай шахсга ўз ваколатлари доирасида буйруқ бериш, бу буйруқлар сўзсиз бажарилмоғи лозим;

в) хатти-ҳаракатлари билан парвоз хавфсизлигига бевосита таҳдид солиб, ўзининг буйруқларига бўйсунмаётган шахсларга нисбатан барча зарур чораларни кўриш, ҳатто қурол ишлатиш. Ҳаво кемаси энг яқин аэродромга қўнгани заҳоти кема командири бундай шахсларни кемадан чиқариб юбориши, агар жиноят белгилари мавжуд қилмиш содир этган бўлсалар, уларни тегишли органларга топшириши мумкин;

г) парвоз хавфсизлигини ҳамда ҳаво кемасини қўндиришни таъминлаш учун зарур бўлса парвоз пайтида ёнилғини тўкиб ташлаш, қўл юки, юк ва почтани ташлаб юбориш.



53-модда. Ҳаво кемаси экипажи аъзоларига

етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби

Ҳаво кемаси экипажи аъзолари парвозда ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида тан жароҳатлари олган ёки соғлиқларига бошқа зарар етказилган тақдирда, ҳаво кемасининг эксплуатанти, агар у етказилган зарар жабрланувчининг қасддан қилинган ҳаракати натижаси эканлигини исботлаб бера олмаса, жабрланувчига зарарнинг у оладиган нафақадан ёки унга жароҳатидан кейин тайинланган ва амалда у оладиган пенсиядан ортиқча қисмини қоплаши шарт.

Ҳаво кемаси экипажининг аъзоси парвозда ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган тақдирда, етказилган зарарни қоплаш марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахсларга ёки фаолият рўй берган кунгача ундан нафақа олишга ҳуқуқи бўлган шахсларга, шунингдек марҳумнинг вафотидан сўнг дунёга келган фарзандига юқорида қайд этилган тартибда амалга оширилади.

53-1-модда. Фуқаро авиациясининг авиация

ходимларига бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар

Фуқаро авиацияси корхоналари авиация ходимларининг алоҳида тоифаларини улар хизмат вазифаларини бажараётганда белгиланган намунадаги формали кийим-бош ва озиқ-овқат билан таъминлайди.

Фуқаро авиацияси корхоналари авиация ходимларига фойдаланилаётган ҳаво кемаларида имтиёзли тарзда юриш ҳуқуқини бериши мумкин.

Фуқаро авиациясининг авиация ходимларига ушбу моддага кўра бериладиган ва меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги тармоқ битимларида белгиланган кафолатлар ва имтиёзлар фуқаро авиацияси корхоналарининг маблағлари ҳисобидан таъминланади ҳамда жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди.



VII БОБ. ҲАВО ТРАНСПОРТИ ҚАТНОВИ


54-модда. Самовий ҳудуд таснифи

Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудуди халқаро стандартлар талабларига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда таснифланади.

Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудуди назорат қилинадиган ва назорат қилинмайдиган самовий ҳудудга бўлинади. Бунда назорат қилинадиган самовий ҳудуд деганда парвозларга диспетчерлик хизмати кўрсатиш таъминланадиган доирадаги самовий ҳудуд тушунилади. Назорат қилинмайдиган самовий ҳудуд деганда парвозлар пайтида ахборот хизмати кўрсатиладиган доирадаги самовий ҳудуд тушунилади.



55-модда. Ҳаво транспорти

қатновига хизмат кўрсатиш

Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш халқаро стандартларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ ташкил этилади ва хизмат кўрсатиш амалга оширилаётган самовий ҳудуд таснифига боғлиқ бўлади.


56-модда. Ҳаво транспорти

қатнови оқимларини ташкил этиш

Самовий ҳудуддан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида ҳаво транспорти қатнови оқимлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мослаштириб ташкил этилади.



57-модда. Аэронавигацион ва метеорологик ахборот

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспорти қатнови аэронавигацион ва метеорологик ахборот билан таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияга метеорологик хизмат кўрсатади, давлат авиацияси учун метеорологик ахборот беради, халқаро аэронавигация манфаатларини кўзлаб метеорологик таъминлашни ташкил этади.

Фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияга метеорологик хизмат кўрсатиш самовий ҳудуддан фойдаланувчилар билан тузилган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

Давлат авиациясини метеорологик ахборот билан таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қонунчиликка мувофиқ белгиланади.

Ҳаво транспорти қатновини аэронавигация ахбороти билан таъминлаш тартиби фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияда Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти томонидан, давлат авиациясида - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан хавфсиз, самарали ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш мақсадида халқаро ташкилот ёки чет эл давлатлари аэронавигацион ахборот хизматларидан битим ёки шартнома асосида олинадиган метеорологик ахборот ҳам ишлатилиши мумкин.


58-модда. Аэронавигация ҳамда

алоқа воситалари ва тизимлари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ҳаво транспорти қатнови аэронавигация воситалари ва тизимлари, шунингдек ҳаво транспорти қатновининг алоқа ҳамда бошқарув воситалари ва тизимлари билан таъминланади.

Бундай таъминлаш тартибини ўз ваколатлари доирасида Авиация маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги белгилайди.

Мазкур воситалар ва тизимлардан биргаликда фойдаланиш тартиби давлат бошқарувининг ушбу органлари ўртасида тузилган битимларга биноан белгиланади.

Аэронавигация воситалари ва тизимлари сифатида фойдаланиладиган объектлар қурилиши (ўрнатилиши) учун ер ажратиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида амалга оширилади. Бундай қурилишлар учун ажратиладиган ер майдонининг сатҳи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгиланган тартибда тасдиқлаган меъёрлар ҳамда лойиҳа-техникавий ҳужжатлар асосида аниқланади.


59-модда. Алоқа воситаларидан фойдаланиш

Ҳаво транспорти қатновини таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун телефон, телеграф ва бошқа алоқа воситаларидан навбатсиз, оддий тариф бўйича ҳақ тўлаб фойдаланилади. Ҳаво транспорти қатновини таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун оммавий алоқа воситаларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Авиация маъмуриятининг, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг тегишли органлари билан келишув асосида белгиланади.     


60-модда. Ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво

йўлларини ишга туширишга рухсат бериш

Ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўллари ҳаво транспорти қатновини хавфсиз ташкил қилиш талабларига жавоб берсагина ишга туширилишига рухсат берилади.

Ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўлларидан фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда ижозат этилади.



61-модда. Аэронавигация ва аэропорт йиғимлари

Аэродромларда ҳаво транспорти қатнови ва ҳаво кемаларига аэронавигация ва аэропорт йиғимлари тарзида ундириладиган ҳақ эвазига хизмат кўрсатилади.

Қидирув-қутқарув ишларини бажаришда, табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар рўй берган тақдирда инсонпарварлик ёрдами кўрсатишда иштирок этаётган ҳаво кемалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳаво кемалари аэронавигация ва аэропорт йиғимларидан озод қилинади.

Аэронавигация ва аэропорт йиғимларини ундириш ва тақсимлаш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.


VIII БОБ. ҲАВО КЕМАЛАРИНИНГ ПАРВОЗИ


62-модда. Парвозларни бажариш қоидалари

Кодексда парвоз атамаси остида ҳаво кемасининг парвоз бошланиши чоғидаги кучли югуриши(тик кўтарилиш чоғидаги қуруқлик ёки сув сатҳидан узилиши)дан тортиб, парвоз масофаси тўла босиб ўтилгунга қадар (учиш ва қўниш йўлкасини бетўхтов бўшатиб қўйгунга қадар) ёки тик қўниш чоғида қуруқлик (сув) сатҳига қўнгунга қадар қуруқлик (сув) сатҳида ва ҳавода бажарган ҳаракати тушунилади.

Ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги парвозлари Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида авиация парвозининг асосий қоидаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиациясининг ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидаларига ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидаларига мувофиқ ҳолда бажарилади.


63-модда. Кема ҳужжатлари

Парвозни бажариш учун ҳаво кемасида кема ҳужжатлари бўлмоғи лозим; бу ҳужжатларнинг рўйхати фуқаро ва экспериментал авиация учун Авиация маъмурияти томонидан, давлат авиацияси учун эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.

Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган ҳаво кемаларида қуйидаги ҳужжатлар:

а) ҳаво кемасининг рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома;

б) ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати;

в) кема дафтарлари;

г) мазкур турдаги ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма;

д) Авиация маъмурияти назарда тутган бошқа ҳужжатлар бўлиши лозим.


64-модда. Парвозга тайёрланиш

Ҳаво кемаси парвоз қилишидан олдин ҳаво кемасини, кема экипажини ва авиациянинг бошқа ходимларини, учиш ва қўниш аэродромларини тайёрлаш каби ишлар амалга оширилиши керак.

Парвозларга тайёргарлик қоидалари ва бу тайёргарлик учун масъул шахслар рўйхати фуқаро ва экспериментал авиацияда Авиация маъмурияти томонидан, давлат авиациясида эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.

Техникавий соз ва парвозга шай ҳаво кемасига ҳамда унинг тегишли шароитларда парвоз қилишга ҳуқуқи бор экипажига Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидаларида белгиланган тартибда парвозни амалга ошириш учун рухсат берилади.

Парвоз бошланиши олдидан йўловчилар хатарли вазиятда қандай ҳаракат қилишлари ҳақида маълумот олишлари лозим.


65-модда. Ҳаво кемасининг

учиши учун қарор қабул қилиш

Ҳаво кемасининг учиши учун қарор қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидалари билан белгиланади.


66-модда. Ҳаво кемасининг ҳаво транспорти қатновига

хизмат кўрсатувчи органлар билан радиоалоқаси

Алоқа воситаларига эга бўлган ҳар бир ҳаво кемасига шартли радиочақириқ сигнали берилади.

Назорат қилинадиган самовий ҳудудда парвоз этаётган ҳаво кемаси билан шу парвозга диспетчерлик хизмати кўрсатаётган орган ўртасида мунтазам радиоалоқа бўлмоғи лозим. Алоқа узилиб қолган тақдирда ҳаво кемасининг командири ва ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатаётган органлар алоқани тиклаш учун барча зарур чораларни кўришлари шарт.

Агар кўрилган чоралар натижасида радиоалоқани тиклаб бўлмаса, ҳаво кемасининг командири ва ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатаётган органлар Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида авиация парвозининг асосий қоидаларига биноан ҳаракат қилишлари лозим.

Назорат қилинмайдиган самовий ҳудудда бўлган ҳаво кемаларининг экипажлари бир-бирларига ахборот бериб туришлари, фавқулодда вазиятларда эса-ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатувчи ва фавқулодда вазиятлар бўйича энг яқин органларга авария каналлари орқали ахборот беришлари лозим.


67-модда. Аҳоли манзилгоҳлари устида парвоз қилиш

Ҳаво кемаларининг аҳоли манзилгоҳлари устидаги парвози ердаги одамларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғига ва (ёки) уларнинг мол-мулкига хавф солмаган ҳолда белгиланган йўналишлар ва учиш баландликларида амалга оширилади.

Ҳаво кемасида носозлик рўй берган тақдирда ёки одамлар ҳаётини қутқариш учун парвозлар қилиш зарур бўлганда белгиланган йўналиш ва учиш баландлигидан четга чиқишга йўл қўйилади.

Алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра ҳаво кемаларининг белгиланган йўналиш ва учиш баландлигидан четга чиққан ҳолда аҳоли манзилгоҳлари устида парвоз қилишига йўл қўйилади.

Ҳаво кемаларининг аҳоли манзилгоҳлари устидаги кўргазмали учишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.



68-модда. Товушдан тез учувчи ҳаво кемалари

парвозларини чеклаш

Товушдан тез учувчи ҳаво кемаларининг парвози мазкур парвозлар атроф муҳитга зарар етказмайдиган баландликда ва районларда амалга оширилишига йўл қўйилади. Товушдан тез учувчи ҳаво кемалари парвозининг минимал баландлиги ҳар бир алоҳида олинган район учун Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомда кўрсатилган тартибда белгиланади.



69-модда. Ҳаво кемаси экипажининг хатти-

ҳаракатига аралашмаслик

Ҳаво кемаси ичидаги шахсларга, шу жумладан ҳаво кемасига эгалик қилувчи шахсларга ҳам, ҳаво кемаси экипажининг хатти-ҳаракатига аралашиш, жумладан экипаждан парвоз тартиби ва режасини ўзгартиришни ёхуд ҳаво транспортига хизмат кўрсатувчи органнинг кўрсатмаларига риоя қилмасликни талаб қилиш ман этилади.



70-модда. Ҳаво кемасининг белгиланган ҳаво трассаси, маҳаллий

ҳаво йўли, парвоз йўналиши ёки теграсидан четга чиққанида

кўриладиган чора-тадбирлар

Ҳаво кемаси белгиланган ҳаво трассаси, маҳаллий ҳаво йўли, парвоз йўналиши ёки теграсидан четга чиққанида ёхуд парвознинг бошқа параметрларига риоя этмаганда ҳаво кемасининг командири ва ҳаво транспорти қатновини таъминловчи орган бундай хатоларни тузатиш учун зудлик билан чора-тадбирлар кўриши шарт.



71-модда. Ҳаво кемаси ҳалокатга учраганда

кема экипажининг вазифалари

Ҳаво кемаси ёки унинг ичидаги одамлар учун бевосита хатар туғилса ёхуд кема билан радиоалоқа узилиб, унинг қаердалиги номаълум бўлса, бундай ҳаво кемаси ҳалокатга учраётган ҳисобланади.

Учиш, қўниш ёки қулаш натижасида жиддий зарар кўрган ёхуд бутунлай вайрон бўлган,шунингдек аэродромдан ташқарига мажбуран қўнган ҳаво кемаси ҳалокатга учраган ҳисобланади.

Ҳалокатга учраётган ҳаво кемасининг экипажи Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида авиация парвозининг асосий қоидаларида белгиланган тартибда фалокат сигналини бериши, ҳаво транспорти қатновини таъминловчи органга ҳалокат хусусияти ҳақида маълумот бериши ва кема ичидаги одамларнинг ҳаётини, соғлиги ва мол-мулкни, шунингдек ҳаво кемасининг ўзини сақлаб қолиш учун барча зарур чора-тадбирларни кўриши шарт.

Ҳалокатга учраган ҳаво кемасининг экипажи ўз ваколатини тегишли органларга топширгунга қадар, ҳаво кемаси ичидаги одамларни, мол-мулкни ҳамда ҳаво кемасини қутқариш ва хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чора-тадбирларни кўриши шарт. Ушбу ҳаво кемаси экипажининг барча аъзолари ва имкон қадар, йўловчилари одамларни, мол-мулкни ҳамда ҳаво кемасини қутқаришда иштирок этишлари шарт.

Ҳалокатга учраётган ёки ҳалокатга учраган ҳаво кемасининг командири ўз ваколатини тегишли органларга топширгунига қадар, мазкур кемадаги ёки кеманинг ичида бўлган одамларнинг хатти-ҳаракатларига бошчилик қилади.



72-модда. Хавф остида қолган одамларга ёрдам бериш

Хавф остида қолган одамлар ҳақида ҳар қандай маълумот олган ҳаво кемасининг командири бу ҳақда ҳаво транспорти қатновини таъминловчи органга ёхуд бошқа ваколатли органга хабар бермоғи ва агар мазкур кема парвози, йўловчилари ва экипаж ҳаёти учун хатар туғилмаса, уларга зарур ёрдам кўрсатмоғи шарт.


73-модда. Ҳаво транспорти қатновини таъминловчи

органнинг ҳалокат рўй бергандаги вазифалари

Ҳаво транспорти қатновини таъминловчи орган ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаси тўғрисида, шунингдек ҳаво кемаси командиридан хавф остида қолган одамлар ҳақида ҳар қандай бошқа маълумот олганида Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида авиация парвозининг асосий қоидаларида белгиланган тартибда зарур ёрдам кўрсатиш учун барча чораларни кўриши шарт.


IХ БОБ. ХАЛҚАРО ПАРВОЗЛАР


74-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳаво

кемаларининг халқаро парвозлари

Ушбу Кодексда халқаро парвоз деб ҳаво кемасининг хорижий давлатнинг чегарасини кесиб ўтадиган парвози тушунилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари:

а) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;

б) тегишли хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан якка парвоз учун бериладиган махсус рухсатномалар асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемалари мазкур ҳаво кемаларини тасарруф этувчи ёки уларнинг эгалари бўлган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва фуқаролар рухсати билан якка халқаро парвозларни амалга ошириши мумкин. Хорижий давлат самовий ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемасининг парвозига махсус рухсатнома олиш учун сўровномани ҳаво кемасининг эксплуатанти, давлат ва экспериментал ҳаво кемасининг парвози учун эса - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги юборади. Бундай сўровномалар кема ҳужжатларига, экипаж тўғрисидаги маълумотларга тааллуқли барча талабларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва парвоз режалаштирилган хорижий давлат ҳудудида амал қиладиган бошқа талаб ва қоидаларга риоя қилинган ҳолдагина амалга оширилади.

Уқтириб ўтилган парвозлар учун сўровнома юбориш ва рухсатнома олиш тартибини белгиловчи қоидалар Авиация маъмурияти, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан биргаликда тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ҳаво кемаларида мунтазам халқаро парвозлар Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти белгилаган тартибда тайинланган ташувчилар томонидан амалга оширилади.


75-модда. Хорижий ҳаво кемаларининг Ўзбекистон

Республикаси самовий ҳудудидаги парвози

Хорижий ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидаги парвозлари:

а) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;

б) парвоз учун махсус рухсатномалар асосида ва уларнинг шартларига мувофиқ амалга оширилади.

Мазкур рухсатномаларни:

фуқаро ҳаво кемаларининг якка парвози учун - Авиация маъмурияти;

фуқаро ҳаво кемаларидан бошқа кемаларнинг якка парвози учун - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги беради.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига халқаро парвозлар амалга оширилишидан олдин хорижий ҳаво кемаларининг эгалари (эксплуатантлари) халқаро парвозлар учун рухсатнома берадиган давлат бошқарув органларига таниш белгиларини хабар қилишлари шарт.

Якка парвозларга рухсатнома бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомда белгилаб берилади.



76-модда. Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида

халқаро парвозларни амалга ошириш қоидалари

Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида миллий ва хорижий ҳаво кемаларининг халқаро парвози вақтида ушбу Кодексга асосланган ҳаво кемаларидан фойдаланиш ва парвозларни бажаришни тартибга солувчи умумий қоидаларига амал қилинади.

Миллий ва хорижий ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ҳавога кўтарилиши, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учиб киргандан кейинги қўниши халқаро парвозлар учун очиқ аэродромларда амалга оширилади. Самовий ҳудудда халқаро парвозлар белгиланган ҳаво йўллари бўйлаб бажарилади. Ҳаво кемалари Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда махсус ажратилган халқаро ҳаво трассалари ёки ҳаво йўлкалари бўйлаб кесиб ўтадилар.

Қуйидаги ҳолларда:

а) Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ табиий офат, фалокат, авария, авария вазияти ҳамда одамлар ҳаётига хавф туғилган бошқа шароитларда;

б) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда;

в) Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда бериладиган махсус рухсатнома олинганида юқоридаги қоидалардан истиснога йўл қўйиш мумкин.


77-модда. Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун

мўлжалланган аэропортлар, аэродромлар ва ҳаво йўллари

Ҳаво транспортида халқаро кўламда ташишга мўлжалланган, божхона, чегара ва санитария-карантин назорати таъминланадиган аэропортлар, аэродромлар ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун мўлжалланган аэропортлар, аэродромлар деб эътироф этилади.

Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун мўлжалланган аэропортларни, аэродромларни очиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

Халқаро ҳаво йўлларини очиш ҳақидаги қарор Авиация маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган ҳолда қабул қилинади.

Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун мўлжалланган ҳаво йўлларини очиш тартиби Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низом билан белгиланади.

Ҳаво кемаларининг халқаро парвозларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэропортларини (аэродромларини) очиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


78-модда. Ҳаво кемаларининг халқаро парвозларни

бажаришлари учун қўлланиладиган паспорт,

божхона қоидалари ва бошқа қоидалар

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келаётган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кетаётган ёки транзит ҳаво кемаларининг барчасига, уларнинг экипажлари ва йўловчиларига, шунингдек улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кираётган ёки бу ҳудуддан олиб чиқаётган мол-мулкларига Ўзбекистон Республикасининг четга чиқиш ва четдан келиш ҳамда мол-мулк олиб кириш (олиб кетиш) ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида транзит ҳаракати тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган паспорт, божхона, валюта, санитария, карантин қоидалари ва бошқа қоидалар татбиқ этилади.    


Х БОБ. ҚИДИРУВ ВА ҚУТҚАРУВ ИШЛАРИ


79-модда. Ҳалокатга учраётган ёки учраган

ҳаво кемалари йўловчилари ва экипажини қутқариш

Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемасини қидирув ва қутқарув ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган тегишли ишларни бажариш қоидаларига мувофиқ зудлик билан амалга оширилиши лозим. Бу қоидаларда:

а) барча давлатлар ҳаво кемаларини қидирув ва қутқарув ишлари, қидирув-қутқарув кучлари ва воситаларини жойлаштириш, уларга юқоридаги ишларни бажаришда текин таъминот ва хизмат кўрсатилиши;

б) ҳаво кемасини, унинг йўловчиларини ва экипажини ҳалокат жойидан эвакуация қилиш, ҳалокатга учраган ҳаво кемаси эксплуатантининг кучи ва воситалари билан ёхуд эксплуатант ҳисобидан ўзга куч ва воситалар билан амалга оширилиши;

в) маҳаллий маъмурият органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳаво кемасини қидирув ва қутқарув ишларини амалга оширишда барча зарур ёрдамни кўрсатишга ва қидирув-қутқарув органлари етиб келгунига қадар одамларни қутқариш, уларга тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш учун, шунингдек ҳаво кемасини ва унинг ичидаги ҳужжатлар, асбоб-ускуналар ва мол-мулкларни сақлаш учун чоралар кўришлари шартлиги назарда тутилиши лозим.



80-модда. Ҳалокатга учраётган ёки учраган

ҳаво кемаларини қидирув ва қутқарув

ишларини ташкил қилиш

Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаларини қидирув ва қутқарув ишларини Ўзбекистон Республикасининг Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати амалга оширади. Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низомга мувофиқ ишлайди.

Авиация қидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш ва бажаришда Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг кучлари ҳамда воситаларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.

Вазирликлар ва идоралар, шунингдек давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати органларининг талабига мувофиқ уларга қидирув-қутқарув ишлари учун тайёр турган қутқарув кучлари ва воситаларини тезда ажратиб беришлари шарт.

Республика Президентининг қарорига мувофиқ давлат тасарруфида бўлмаган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек фуқаролар юқоридаги каби куч ва воситаларни ажратишлари шарт, кейинчалик бу харажатлар Ўзбекистон Республикаси бюджети ҳисобидан қопланади.

Қидирув-қутқарув кучлари ва воситаларининг таркиби, техника ва анжомлари рўйхати, қидирув-қутқарув ишларини бошқариш ва бажариш тартиби, тегишли мансабдор шахсларнинг вазифалари Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати тасдиқлаган Қидирув-қутқарув ишларини амалга ошириш қоидаларида белгилаб берилади.

Ҳаво кемаларини, уларнинг йўловчилари ва экипажини қидирув-қутқарув ишларини таъминлаш мақсадида Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати туну-кун навбатчиликни йўлга қўяди.

Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ўзга давлатларнинг тегишли органлари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатади, шунингдек ўз фаолиятини республиканинг қидирув-қутқарув ва авария ишларини ўтказишга масъул бошқа органлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда мослаштиради.

Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаларига керакли ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига:

а) ўзга давлатларнинг қидирув-қутқарув кучлари ва воситалари;

б) мазкур ҳаво кемаларининг эгалари ва эксплуатантлари;

в) ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемаси рўйхатдан ўтказилган давлат маъмурлари келишларига йўл қўйилиши мумкин.

Бундай келишга йўл қўйиш тартиби Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомда белгиланади.


81-модда. Ҳалокатга учраётган ёки учраган

ҳаво кемалари ҳақида хабар қилиш

Алоқа воситаларига эга бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар шу воситаларни ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемалари ҳақидаги маълумотларни зудлик билан хабар қилиш учун фойдаланишга бериб туришлари шарт.

Алоқа воситаларини бериш, ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемасига, унинг йўловчилари ва экипажига ёрдам кўрсатиш ҳақидаги хабарларни қабул қилиш ва жўнатиш ҳеч қандай навбатсиз оддий тариф бўйича ҳақ олиб амалга оширилади. Бундай ҳодиса тўғрисидаги биринчи маълумотни хабар қилиш бепул амалга оширилади.

Ҳ алокатга учраётган ёки учраган ҳаво кемалари ҳақида хабар бериш учун умумий алоқа воситаларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Авиация маъмурияти ва Мудофаа вазирлиги билан биргаликда белгиланади.

Ҳокимият маҳаллий органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўзларига маълум ҳаво кемаларининг ҳалокати тўғрисида Ягона авиация қидирув-қутқарув хизматига ёки энг яқин аэродромга зудлик билан хабар беришлари шарт. Фуқаролар бундай ҳолатларда зудлик билан ҳокимият маҳаллий органларига ёки энг яқин корхона, муассаса ва ташкилотларга хабар беришлари шарт.


82-модда. Қутқарув ишлари

Фалокатга учраган ҳаво кемасининг йўловчилари ва экипажига ёрдам кўрсатиш бўйича қутқарув ишлари Ягона авиация қидирув-қутқарув хизматининг кучлари ва воситалари билан, шунингдек мазкур 80-моддасига асосан шу хизмат томонидан бу ишга сафарбар қилинадиган вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг кучлари ҳамда воситалари билан амалга оширилади.

Агар фалокатга учраган ҳаво кемаси ёки унинг қисмлари темир йўл, автомобиль, сув транспорти ҳаракатига ёки ҳаво кемаларининг парвозига халақит берадиган бўлса, қутқарув ишлари раҳбари транспорт ҳаракатини ёки кемалар парвозини таъминлаш учун ҳаво кемасини (унинг қисмини) - унинг (уларнинг) умумий ҳолати ва жойлашувини қайд қилиб олгач - четга олиб қўйиш учун чоралар кўриши шарт.



83-модда. Ҳаво кемасини, унинг йўловчилари

ва экипажини қидирув ишларининг тўхтатилиши

Кўрилган тадбирлар натижа бермаган тақдирда ҳалокатга учраган ҳаво кемасини қидирув ишларини тўхтатиш ҳақидаги қарор Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати раҳбари томонидан қабул қилинади. Бундай қарор мавжуд қидирув-қутқарув кучлари ва воситалари билан ҳаво кемасини топишда давом эттириладиган қидирув ишлари самарасиздир ва тирик қолган одамларни қутқариш учун ҳеч қандай реал умид қолмади, деб тахмин қилишга етарли асослар бўлганидагина қабул қилиниши мумкин.

Ҳалокатга учраган ҳаво кемасини қидирув ишларини тўхтатиш ҳақидаги қарор устидан мазкур кема эгаси тегишли судга шикоят қилиши мумкин.

Қидирилиши тўхтатилган ҳаво кемаси бедарак йўқолган деб ҳисобланади.



84-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан

ташқаридаги қидирув ва қутқарув ишлари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳалокатга учраётган ёки учраган Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемаларини қидирув ва қутқарув ишлари мазкур Кодекс талаблари ҳисобга олиниб, ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилаётган давлатда бундай ишларни бажариш қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларига мувофиқ амалга оширилади.


ХI БОБ. ҲАВО КЕМАЛАРИ ПАРВОЗИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ

УСТИДАН НАЗОРАТ. АВИАЦИЯ ҲАЛОКАТЛАРИ

ВА БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИ ТЕКШИРИШ


85-модда. Ҳаво кемалари парвозининг

хавфсизлиги устидан назорат

Авиация ҳалокатлари ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳаво кемалари парвозининг хавфсизлиги устидан назорат амалга оширилади.

Ҳаво кемасидан учиш мақсадларида фойдаланиш чоғида мазкур кеманинг, экипажнинг, бошқа авиация ходимларининг нормал фаолиятини бузган ҳолда ёки ташқи шароитлар натижасида рўй берган ва одамлар ҳалокатига, ҳаво кемасининг жиддий зарар кўришига, вайрон бўлишига ёки йўқолишига олиб келган ҳодиса авиация ҳалокати деб эътироф этилади.

Ҳодиса натижасида юқорида зикр этилган оқибатлар содир бўлмаган-ку, лекин иш ўнгидан келмай шундай оқибатлар содир қилиниши мумкин бўлса, бундай ҳодиса бахтсиз ҳодиса деб эътироф этилади. Ҳаво кемалари парвозининг хавфсизлиги устидан назоратни ташкил қилиш ва уни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


86-модда. Текширишни ташкил қилиш ва ўтказиш

Ҳар бир авиация ҳалокати ёки бахтсиз ҳодиса албатта текширишдан ўтказилмоғи лозим.

Ҳалокатлар ёки бахтсиз ҳодисалар:

фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияда - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги комиссиялари томонидан;

давлат авиациясида - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги комиссиялари томонидан текширилади.

Ҳалокат ёки бахтсиз ҳодиса давлат ва фуқаро авиацияси ёки давлат авиацияси ва экспериментал авиация манфаатларига дахлдор бўлган тақдирда текшириш Ўзбекистон Республикасининг Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа дахлдор вазирликлари ва идоралари вакилларидан ташкил топган қўшма комиссиялар томонидан амалга оширилади. Бундай комиссиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.

Текширишни ташкил қилиш ва амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган қоидалар билан белгиланади. Авиация ҳалокати ёки бахтсиз ҳодисани бундай текширишдан мақсад кимнингдир айбини ёки жавобгарлигини белгилаш эмас, балки ҳодисанинг объектив сабабларини аниқлашдан иборатдир.


87-модда. Авиация ҳалокати ёки бахтсиз

ҳодиса ҳақида хабар бериш

Авиация ҳалокати ёки бахтсиз ҳодисадан хабар топган шахслар зудлик билан бу ҳақда ушбу Кодекснинг 81-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган органларга маълум қилишлари керак.

Шундан сўнг бу маълумотни авиация ҳалокатлари ёки бахтсиз ҳодисаларни текширувчи органларга етказиш тартиби мазкур текширишларни ўтказиш қоидалари билан белгиланади.


88-модда. Ашёвий далилларни сақлаш

Ҳаво кемаси, унинг таркибий қисмлари, кема ичидаги ва ердаги объектив назорат воситалари, ҳаво кемасидаги ҳамда ердаги авиация ҳалокатига ёки бахтсиз ҳодисага алоқадор барча предметлар, ҳаво кемасини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, ундан фойдаланиш ва унинг парвозини таъминлаш билан боғлиқ барча ҳужжатлар мазкур ҳалокатни (бахтсиз ҳодисани) текширувчи комиссия аъзолари етиб келгунга қадар ташкилотлар ва фуқаролар томонидан дахлсизликда сақланмоғи лозим, ушбу Кодекснинг 82-моддаси иккинчи қисмида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Текшириш комиссияси раисининг талабига биноан зарур ашёвий далиллар ҳеч бир тўсиқсиз ушбу комиссия ихтиёрига тўлалигича берилиши лозим.



89-модда. Авиация ҳалокати

рўй берган жойдаги ишлар

Авиация ҳалокати рўй берган жойда амалга ошириладиган текшириш табиий офатлар оқибатларини тугатиш ишларига тенглаштирилган алоҳида шароитларда бажариладиган ишлар қаторига киради.

Ҳокимият маҳаллий органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар авиация ҳалокатини текширувчи комиссияга ҳар томонлама кўмаклашишлари шарт.

Комиссия ишини авиация ҳалокати рўй берган жойда таъминлаш тартиби ушбу Кодекснинг 86-моддасида кўрсатилган авиация ҳалокатлари ва бахтсиз ҳодисаларни текшириш қоидалари билан белгиланади.



90-модда. Авиация ҳалокати (бахтсиз ҳодиса)ни

текшириш билан боғлиқ ишларни маблағ билан

таъминлаш ва харажатларни қоплаш тартиби

Авиация ҳалокати (бахтсиз ҳодиса) рўй берган жойда ўтказиладиган текширув билан боғлиқ барча ишларни ҳаво кемасининг эксплуатанти маблағ билан таъминлайди.

Илмий текшириш ва конструкторлик муассасалари, ташкилотлари, таъмирлов ва саноат корхоналари амалга ошираётган авиация ҳалокати (бахтсиз ҳодиса)ни текшириш билан боғлиқ тадқиқот ва синов ишлари ана шу корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан маблағ билан таъминланиб, кейинчалик бу харажатлар ҳаво кемасининг эксплуатанти томонидан қопланади.



ХII БОБ. АВИАЦИЯ ФАОЛИЯТИГА

ҒАЙРИҚОНУНИЙ АРАЛАШУВНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ


91-модда. Авиацияни ғайриқонуний аралашувлардан

ҳимоя қилишнинг чора-тадбирлари

Ҳаво кемалари, йўловчилар, юк ва почта қабул қилиш, жўнатиш ёки уларга хизмат кўрсатишни амалга ошираётган ҳаво кемаларининг эксплуатантлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар авиацияни ғайриқонуний аралашувидан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўришлари керак.

Бундай чора-тадбирлар:

а) бегона шахслар ва транспортнинг аэродромларнинг назорат остидаги теграсига назоратсиз киришларининг олдини олиш;

б) йўловчилар томонидан қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи, заҳарли, тез алангаланувчи моддалар ва ҳаво транспортида олиб юриш тақиқланган бошқа предметларнинг яширинча ҳаво кемасига олиб кирилишига йўл қўймаслик;

в) қурол ва ўқ-дориларни олиб учишда уларни ҳаво кемаларининг йўловчилардан ажратилган бўлмаларида, юк орасида ўқсиз ҳолда жойлаштиришни таъминлайдиган алоҳида чоралар кўриш;

г) ҳаво кемалари турган жойларда уларга хизмат кўрсатишга алоқаси йўқ шахсларнинг кириб олишига йўл қўймай қўриқлаш;

д) ҳаво кемаларини махсус текширувдан ўтказиш;

е) ҳаво кемаларини парвоз давомида экипажнинг хавфсиз фаолиятини таъминлайдиган, шунингдек самовий ҳудудидан берухсат фойдаланишнинг олдини оладиган техникавий воситалар билан таъминлаш;

ж) ҳаво кемалари ва объектларига нисбатан ғайриқонуний аралашувнинг олдини олиш учун махсус ишлаб чиқилган тадбирларни (усулларни) қўллашдан иборатдир.

Бундай чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган қоидаларга мувофиқ қўлланилади.


92-модда. Йўловчиларни,

қўл юки ва багажни текшириш

Парвознинг хавфсизлигини таъминлаш, йўловчиларнинг ва ҳаво кемалари экипажининг ҳаёти ва саломатлигини сақлаш мақсадида аэропорт ходимлари, ички ишлар органлари, Миллий хавфсизлик хизмати органлари, божхона муассасалари ва чегара қўшинларига, бу органларнинг ваколатли вакиллари йўқ бўлган тақдирда эса - ҳаво кемаларининг командирлари ёки уларнинг топшириғига биноан экипажнинг бошқа аъзоларига - ички йўналишларда ҳам, халқаро йўналишларда ҳам ҳаво кемалари йўловчиларини, қўл юки ва багажларни текшириш ҳуқуқи берилади. Текшириш аэропортда, шаҳар аэровокзалида ёхуд аэродромда ҳаво кемасининг ўзида бу иш учун махсус тайинланган шахслар томонидан амалга оширилади. Йўловчи текширувдан бўйин товлаган тақдирда авиация хизмати кўрсатувчи ҳаво транспортида ташиш тўғрисидаги шартномани бекор қилишга ҳақлидир.

Парвоздаги ҳаво кемасида шароит тақозоси билан ҳаво кемаси командирининг қарорига мувофиқ йўловчининг розилигидан қатъи назар текшириш ўтказилиши мумкин. Ушбу моддада парвоздаги ҳаво кемаси деб йўловчилар ёки юклар жойлаштирилганидан сўнг кеманинг барча ташқи эшиклари ёпилган дақиқадан бошлаб, йўловчиларни ёки юкларни тушириш учун эшиклардан исталган бири очилгунча бўлган ҳолатдаги ҳаво кемаси тушунилади.

Текшириш ўтказиш қоидалари ва текшириш ўтказишга ҳақли шахслар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

92-1-модда. Йўловчининг ҳаво кемаси

ичидаги юриш-туриш қоидалари

Йўловчи ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидаларига риоя этиши, ҳаво кемаси командирининг ёки экипаж аъзосининг ҳаво кемаси командири номидан берган парвоз ва ҳаво кемаси ичидаги одамлар хавфсизлигини, мол-мулк бут сақланишини, ташиш шартномасини ижро этиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш тартиби ва имкониятини таъминлашга доир фармойишларини бажариши шарт.

Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланади.


93-модда. Жавобгарлик турлари

Ушбу Кодекс талабларини бузганликда айбдор бўлганлар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


IV БЎЛИМ. ҲАВО ТРАНСПОРТИДА ТАШИШ ВА

АВИАЦИЯ ИШЛАРИ


ХIII БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


94-модда. Таъриф

Аэропортлар ва ҳаво транспортида ташувчилар томонидан бажариладиган йўловчилар, қўл юки ва юкни белгиланган манзилга етказишни бевосита амалга ошириш билан боғлиқ тадбирлар ва операциялар мажмуи ҳаво транспортида ташиш деб ҳисобланади. Ҳаво транспортида ташиш йўловчилар, қўл юки ва юк аэропортда, ҳаво кемаси ичида ёки бошқа учиш-қўниш жойида бўлишидан қатъи назар, ташувчининг жавобгарлиги остида бўлган вақт мобайнидаги даврни қамраб олади.

Ҳаво кемасининг жўнаш, қўниш манзили ва назарда тутилган барча оралиқ қўниш манзиллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган парвози чоғида бажарилган ташиш ишлари ҳаво транспортида ички ташиш деб ҳисобланади.

Ҳаво кемасининг парвоз давомида янги юк олган-олмаганидан ёки парвозда танаффус бўлган-бўлмаганидан қатъи назар жўнаш ва қўниш манзиллари:

а) икки давлат ҳудудида;

б) агар бошқа давлат ҳудудида оралиқ қўниш манзили (манзиллари) назарда тутилган бўлса, бир давлат ҳудудида бажариладиган парвозлари чоғидаги ташиш ишлари ҳаво транспортида халқаро ташиш деб ҳисобланади.

Эксплуатант сертификати бўлган ҳаво кемасининг эксплуатанти ташувчи деб эътироф этилади.

Ҳаво транспортида ташиш шартномасига мувофиқ ҳаво кемасида ташилаётган ёки ташилиши лозим бўлган шахс йўловчи деб ҳисобланади.

Қўл юки - йўловчининг ташувчи билан шартномага мувофиқ ҳаво кемасида ташилаётган шахсий ашёлари.

Юк - ҳаво кемасида ташилаётган ёки ташиш учун қабул қилинган (почта ва халқаро почта битимларининг шартларига кўра ташиладиган бошқа мол-мулк, ташувчининг қўл юки ёки мол-мулкидан ташқари) ҳар қандай мол-мулк, шунингдек юк хати бўйича ташиладиган қўл юки.

Авиация воситаларида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар (буюртмачи)нинг технологик ёки транспорт ишлаб чиқариш жараёнларини таъминлаш мақсадида, шу жумладан экспериментал ва илмий-тадқиқот ишларини, санитария ва табиатни қўриқлаш тадбирларини, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш, табиий офатлар, авариялар ва ҳалокатлар оқибатларини тугатиш мақсадида тижорат асосида бажариладиган махсус юмушлар авиация ишлари қаторига киради. Авиация ишларига мансуб хизматлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгилаб қўйилади.


95-модда. Ҳаво транспортида ташиш ва

авиация ишларини бажариш қоидалари

Ҳаво транспортида ташиш ёки авиация ишларини бажариш истагини билдирган ҳаво кемасининг эксплуатанти эксплуатант сертификатини олиши лозим.

Ҳаво транспортида ташиш ва авиация ишлари ҳаво кемаларининг эксплуатантлари ва буюртмачилар ўртасидаги шартномалар асосида ёки корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг бир марталик буюртмалари асосида бажарилади. Ҳаво кемаларининг эксплуатантлари ва буюртмачилар ўз шерикларини танлашда тенг ҳуқуқларга эгадирлар.

Ҳокимият маҳаллий органлари ҳудудларининг экологияси ёки ҳудудларида транспорт воситалари ва одамлар ҳаракатининг алоҳида тартибидан келиб чиқиб, авиация ишларини бажариш шартларини ва чекловларни белгилаб қўйиш ҳуқуқига эгадир. Бундай шартлар ва чекловларни келишиб олиш буюртмачи зиммасига юклатилади.

Ҳаво кемаларининг эксплуатантлари Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланадиган ҳаво транспортида ташиш ёки авиация ишларини бажариш қоидаларига риоя қилиши шарт. Бунда ҳаво кемаларининг эксплуатантлари ҳаво транспортида ташиш ёки авиация ишларини бажаришнинг ўз фаолиятлари хусусиятига мос келадиган ва Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти томонидан белгиланган қоидаларга зид бўлмаган қўшимча қоидаларини белгилаши мумкин. 

Ҳаво кемаларида почта ташиш тартиби почта алоқаси соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти билан келишилади. Қарори билан тасдиқланган "Ҳаво кемаларида почтани ташиш Қоидалари"




XIV БОБ. ҲАВО ТРАНСПОРТИДА ТАШИШ


98-модда. Ҳаво транспортида ташиш шартномаси

Ҳаво транспортида ташиш шартномасига биноан ташувчи йўловчи ва унинг қўл юкини чиптада кўрсатилган парвозни амалга ошираётган ҳаво кемасидан жой бериб белгиланган манзилга элтиб қўйиш мажбуриятини, йўловчи қўл юкини топширган бўлса - қўл юкини белгиланган манзилга етказиб, уни йўловчига ёки йўловчи тайинлаган шахсга топшириш мажбуриятини олади. Йўловчи белгиланган тариф бўйича парвоз учун, юк ташувчи белгилаган меъёрдан ортиқ қўл юки бўлган тақдирда эса - бундай қўл юки учун ҳам ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

Ҳаво транспортида ташиш шартномасига кўра юк ташувчи ўзига юк жўнатувчи ишониб топширган юк ёки почтани белгиланган манзилга етказиб, уларни юкни ёки почтани қабул қилиб олишга ваколат берилган шахсга топшириш мажбуриятини олади, юк жўнатувчи эса юк ёки почта ташилгани учун белгиланган тариф бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.


99-модда. Чартер шартномаси

Чартер (ҳаво кемаларини кира қилиш) шартномаси бўйича бир томон (кирага берувчи) иккинчи томон (кирага олувчи)га ҳақ эвазига бир ёки бир неча ҳаво кемасини йўловчилар, қўл юки, юк ва почта ташиш ёхуд бошқа мақсадларда фойдаланишга бир ёки бир неча парвоз учун тўлиқ бериб туриш мажбуриятини олади.

Чартер (ҳаво кемаларини кира қилиш) шартномаси бўйича ташиш ушбу Кодекс қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


100-модда. Ҳаво кемасида жой банд қилиб қўйиш

Ҳаво кемасида йўловчи, қўл юки ташиш учун жойларни ҳамда юк ва почта ташиш учун ташиш сиғимини банд қилиб қўйиш ташувчининг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


101-модда. Ташишга доир ҳужжатлар

Чипта ва қўл юки паттаси, почта ва юк хати, шунингдек қоғозда ёки электрон шаклда расмийлаштириладиган бошқа ташиш ҳужжатлари йўловчини ва қўл юкини, почтани ва юкни ҳаво транспортида ташиш шартномасини тасдиқловчи ташиш ҳужжатларидир.

Ташиш ҳужжатларининг шакли тегишли фуқаро авиацияси халқаро ташкилотларининг қоидалари ва тавсияларини ҳисобга олган ҳолда ташувчи томонидан белгиланади.

Почта орқали ташиш ҳужжатларининг шакли почта алоқаси соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.


102-модда. Йўловчига кўрсатиладиган

хизматлар ва имтиёзлар

Ташувчи йўловчиларга ташиш қоидаларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатилишини ташкил этиши шарт. Шунга мувофиқ йўловчига белгиланган меъёр доирасида багаж ва қўл юкини текин ўзи билан олиб учиш, болаларини (ёшига қараб) текин ёки имтиёзли шартларда олиб учиш, аэропортларда махсус ажратилган бинолардан фойдаланиш, шунингдек юк ташувчининг айби билан ёхуд бошқа мажбурий сабаблар билан рўй берган парвозларнинг кечиктирилиши ёки улар орасидаги танаффусларда меҳмонхоналарда жой билан таъминланиш ҳуқуқи берилади.

Ташувчи ўз имтиёзли тижорат дастурларини амалга ошириш ва бундай дастурларда назарда тутилган қўшимча хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига ҳам эга.


103-модда. Ташувчининг ташаббуси билан

ҳаво транспортида ташиш шартномаси

кучининг тўхтатилиши

Ташувчи ҳаво транспортида йўловчи, қўл юки ва юк ташиш шартномасини ташиш йўналишининг исталган манзилида қуйидаги ҳолларда бекор қилиши мумкин:

йўловчи ёки юк жўнатувчи томонидан парвоз бошланадиган, тугайдиган ва транзит мамлакатнинг қонунчилигида белгиланган божхона, чегара, санитария-карантин талаблари ва ҳаво транспортида ташишга тааллуқли бошқа талаблар бузилса;

агар йўловчи соғлиғининг ҳолати ҳаво транспортида ташишнинг алоҳида шарт-шароитларини талаб қилса ёхуд йўловчининг ўз хавфсизлигига ёки бошқа шахсларнинг хавфсизлигига таҳдид солса, бу ҳол тиббий ҳужжатлар билан тасдиқланса, худди шунингдек тартибсизлик келтириб чиқарса ва бошқа йўловчиларга ташиш шартномасининг шартларида назарда тутилган хизматларни кўрсатиши учун ташувчига имконият бермаса;

ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидалари йўловчи томонидан парвоз хавфсизлигига таҳдид туғдирадиган ёхуд ҳаво кемаси ичидаги шахсларнинг ҳаётига ёки соғлиғига ва мол-мулкига таҳдид туғдирадиган тарзда бузилса;

ҳаво транспортида ташишларнинг белгиланган қоидалари талабларини бажариш йўловчи ёки юк жўнатувчи томонидан рад этилса.



104-модда. Йўловчининг ташаббуси билан

ҳаво транспортида ташиш шартномаси

кучининг тўхтатилиши

Йўловчи ҳаво транспортида ташиш шартномаси амал қилиб турган исталган вақтда - йўловчи учун жой банд қилиб қўйилган ҳаво кемаси парвоз қилгунича ёки парвоз қилганидан кейин йўналиш манзилларидан бирида ҳаво транспортида ташиш шартномасини бекор қилиш ва ташиш учун тўланган сумманинг ҳаммасини ёки бир қисмини ташувчининг тарифларини қўллаш қоидаларида белгиланган тартибда олиш ҳуқуқига эга.


105-модда. Ташиш тарифлари, йиғимлари,

ставкалари ва қатновни кирага сотиш қоидалари

Ташиш ишларини ташкил қилиш ва тарифларни қўллаш, йиғимлар тўлаш, қатновни кирага сотиш қоидалари ташувчи томонидан қонунчиликка мувофиқ белгиланади.

Чартер (ҳаво кемаларини кира қилиш) шартномалари бўйича ташишни бажариш учун шартнома тарифлари белгиланиши мумкин.


106-модда. Юкнинг ёки қўл юкининг

олинмаслиги ва кечикиб олиниши

Агар қабул қилувчи етиб келган юкни ташиш қоидаларида белгиланган муддатда талаб қилиб олмаса ёки уни олишдан воз кечса, ташувчи жўнатувчини бу ҳақда хабардор қилган ҳолда юкни жўнатувчининг ҳисобидан сақлаш учун ўзида қолдиришга ҳақлидир. Қабул қилувчи хабардор қилинган кундан бошлаб 30 кун ичида юк олиб кетилмаган ва бу юкка нисбатан юк жўнатувчининг бирор-бир фармойиши олинмаган бўлса, бундай юк талаб қилиб олинмаган деб ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда реализация қилинади.

Учиб келган рейс йўловчиларига қўл юки топширилганидан кейин талаб қилиб олинмаган қўл юки уни олиб келган ташувчи ҳисобидан сақлаш ва бундай қўл юкининг эгасини қидириш ҳамда уни эгасига етказиб беришни ташкил этиш учун аэропортнинг тегишли хизматига топширилади.

Ташувчилар томонидан олиб келиниб, талаб қилиб олинмаган қўл юки аэропортда кўпи билан 3 ой сақланади ва кейин Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган тартибда йўқ қилинади.

Чет эллик ташувчилар томонидан олиб келиниб, талаб қилиб олинмаган қўл юки аэропортда кўпи билан 7 кун сақланади ва уни олиб келган ташувчининг рейси билан қайтариб юборилади.

Талаб қилиб олинмаган қўл юкидаги тез бузиладиган нарсалар бузилиш белгилари аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган тартибда йўқ қилинади.


107-модда. Ташишнинг алоҳида шартлари

Портловчи моддалар, қуроллар, ўқ-дорилар, заҳарли, тез алангаланувчи, радиоактив ва бошқа хавфли моддаларни ҳамда предметларни ташиш шартлари қонунчиликка мувофиқ махсус қоидалар билан белгиланади.


108-модда. Ташишнинг ахборот-реклама таъминоти

Ташувчи парвозларнинг йўналишлари ва жадвалларини, йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш тарифларини, аэропортларда ва ҳаво кемасининг ичида хизмат кўрсатиш шартларини эълон қилиши ҳамда аҳолининг (мижозларнинг) эътиборига етказиши шарт.


109-модда. Ҳаво транспортида ташиш ишларини

таъминлаш хизматининг ташкил этилиши

Ҳаво транспортида ташишни таъминловчи барча хизматлар аэропорт томонидан хизмат кўрсатиладиган ташишларнинг ҳажми ва турларига мувофиқ ходимларни, технологик асбоб-ускуналар, механизация ва автоматизация воситалари билан жиҳозланган операцион зоналарни қамраб олувчи тегишли ташкилий тузилмага эга бўлиши керак.


110-модда. Суғурта

Ташувчи йўловчиларга, ташишга қабул қилинган қўл юки ва юкларга, шунингдек ўзга шахсларга етказиладиган зарарни қоплаш юзасидан ўз масъулиятини суғурта қилдириши лозим.

Зарарни қоплайдиган суғурта пули миқдори ташувчи жавобгарлигининг белгиланган миқдоридан паст бўлиши мумкин эмас.

Йўловчилар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда мажбурий суғурта қилинишлари лозим.


111-модда. Хорижий ташувчиларнинг

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолияти

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ташувчилар республика қонунчилиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва тегишли хорижий давлатлар иштирокида тузилган халқаро шартномалар асосида, шунингдек Авиация маъмурияти томонидан бир галлик ва мунтазам парвозлар учун бериладиган махсус рухсатномаларга биноан фаолият кўрсатадилар.

Хорижий ташувчилар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзларининг ваколатхоналарини очишлари мумкин.

Хорижий юк ташувчиларга:

а) Ўзбекистон Республикаси ва тегишли хорижий давлатлар иштирок этган ҳаво алоқаси тўғрисидаги халқаро шартномаларда ёки махсус рухсатномаларда кўзда тутилмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан хорижий давлатга олиб кетиш ёки хорижий давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келиш учун кемага йўловчилар, қўл юки, юк ва почта олиш;

б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа бир манзилга етказиш учун Авиация маъмуриятининг махсус рухсатисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кемага йўловчилар, қўл юки, юк ва почта олиш ман этилади.



112-модда. Ташувчининг масъулиятини

тартибга солишнинг умумий принциплари

Ҳаво транспортида ташишда ташувчининг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, фуқаролик қонунчилиги ва ушбу Кодекс билан тартибга солинади.


113-модда. Йўловчининг ўлими ёки соғлигига

етказилган зарар учун ташувчининг масъулияти

Ташувчи парвоз чоғида йўловчининг ўлими ёки соғлигининг ёмонлашувига олиб келган зарар учун, агар бу зарарнинг олдини олиш учун ташувчи барча зарур чораларни кўрганлигини ёки бундай чораларни кўришнинг иложи бўлмаганлигини исботлаб бера олмаса, мулкий жавобгар бўлади.

Агар йўловчининг ўлими ёки соғлигининг ёмонлашуви қайтариб бўлмас куч натижасида содир бўлган бўлса, ташувчи, агар етказилган зарар ёки зарарнинг кўпайиши жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги натижаси эканлигини исботлаб бера олмаса, белгиланганига мувофиқ жавобгар бўлади.

Етказилган зарар ёки зарарнинг кўпайиши жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги натижаси эканлигини ташувчи исботлаб берган бошқа ҳолларда фуқароликка доир қонунчиликнинг умумий меъёрларига мувофиқ зарар учун тўланадиган товоннинг миқдори камайтирилиши мумкин ёки зарарни қоплашдан халос этилиши мумкин.

Ташувчи йўловчининг ўлими ёки соғлиғи шикастланганлиги учун етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда фуқаролик қонунчилигида белгиланган тартибда ва миқдорларда қопланишини таъминлаши шарт.


114-модда. Ташувчининг қўл юкининг

бутлиги учун жавобгарлиги

Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қўл юки ташишга қабул қилиб олинган пайтдан эътиборан то у қабул қилувчига берилгунига ёки бошқа ваколатли шахсга топширилгунига қадар унинг йўқолганлиги, камомади ёки унга етказилган зарар учун ташувчи жавобгар бўлади.

Агар йўловчининг ёнидаги буюмлар йўқолса ёки уларга зарар етказилса ва бу йўқотиш ёки зарар ташувчининг айби билан юз берганлиги исботланса, ташувчи бу буюмлар учун моддий жавобгар бўлади.


115-модда. Ташувчининг юкнинг

бутлиги учун жавобгарлиги

Агар юкнинг йўқолиши, камомади ёки унга етказилган зарар ҳаво транспортида ташиш вақтида юз берган бўлса, юкнинг йўқолганлиги, камомади ёки унга етказилган зарар учун ташувчи жавобгар бўлади.

Агар ташувчи юкнинг йўқолганлиги, камомади ёки унга зарар етказилганлиги билан боғлиқ зиён қуйидаги ҳолатлардан бири ёки бир нечтаси натижасида юзага келганлигини исботлай олмаса, етказилган зиён учун жавобгар бўлади:

давлат органининг юкни олиб кириш, олиб чиқиш ёки унинг транзитига тааллуқли акти;

уруш ёки қуролли тўқнашув акти;

юкка хос бўлган нуқсон, унинг сифати ёки ундаги камчилик.


116-модда. Юк, қўл юки, шунингдек йўловчи ёнидаги

буюмларнинг йўқолиши, камомади ёки уларга

етказилган зарар учун ташувчи масъулияти миқдори

Юк, қўл юки ёки йўловчи ёнидаги буюмларнинг йўқолгани, камомади ва уларга етказилган зарар учун ташувчи:

а) ташиш учун олинган қиймати эълон қилинган юк ёки қўл юкининг йўқолгани, камомади ёхуд унга етказилган зарар учун - эълон қилинган қиймати миқдорида, агар ташувчи эълон қилинган қиймат ҳақиқий қийматдан баландлигини исбот қилса - ҳақиқий қиймат миқдорида;

б) қиймати эълон қилинмаган ҳолда ташиш учун қабул қилинган юкнинг ёки қўл юкининг, шунингдек йўловчи ёнидаги буюмларнинг йўқолганлиги, камомади ёхуд уларга етказилган зарар учун - Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда фуқаролик қонунчилигида белгиланган тартибда ва миқдорларда жавобгар бўлади.

Агар етказилган зарар ташувчи ёки унинг ваколатли шахслари ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида қасддан қилинган ёки қўпол эҳтиётсизликлари натижаси эканлиги исботланса жавобгарлик меъёрлари қўлланилмайди.

Ҳаво кемасида ҳайвонларни кузатиб бораётган шахснинг ўлими ёки унинг соғлигига етказилган зарар учун, агар бу ҳалокат ҳайвонларнинг хатти-ҳаракати туфайли рўй берган бўлса, ташувчи жавобгар бўлмайди.

Ҳайвонларнинг ўлими ёки жароҳатлангани учун, агар бу кўнгилсизлик табиий сабабларга кўра ёки уларни кузатиб бораётган шахснинг хатти-ҳаракати натижасида рўй берган бўлса, ташувчи жавобгар бўлмайди.


117-модда. Йўловчи, қўл юки ёки юк ташиш

кечиккани учун ташувчининг жавобгарлиги

Йўловчи, қўл юки ёки юк ташишнинг кечиккани учун ташувчи - агар у кечикишнинг олдини олиш учун барча чораларни кўрганлигини ёки бу чораларни кўришнинг иложи бўлмаганлигини исботлаб бера олмаса - жавобгар бўлади. Жавобгарлик миқдори ташиш қоидаларига мувофиқ аниқланади.

Олдини олиш мумкин бўлмаган ҳолатлар юзага келганида ташувчи жавобгарликдан озод қилинади.


118-модда. Почтани йўқотганлик, унга

зиён етказганлик ва кечиктирганлик

учун ташувчининг жавобгарлиги

Почтани йўқотганлик, унга зиён етказганлик ёки кечиктирганлик учун - агар бу ташувчи айби билан юз берган бўлса - ташувчи Жаҳон почта иттифоқининг почта қоидалари ва ҳужжатларига мувофиқ почта жўнатувчилар ёки почтани олувчилар олдида алоқа органлари белгилайдиган миқдорда жавобгар бўлади.



119-модда. Жавобгарлик миқдорини камайтириш

тўғрисидаги келишувларнинг ғайриқонунийлиги

Ташувчининг йўловчилар, юк жўнатувчилар ёки қабул қилувчилар билан ушбу Кодексда кўзда тутилган жавобгарлик миқдорини камайтириш тўғрисидаги барча келишувлари ғайриқонунийдир.


120-модда. Жавобгарлик миқдорини

ошириш тўғрисидаги келишув

Ташувчи ўз масъулияти миқдорини ушбу Кодекс ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида кўзда тутилган миқдорлардан юқори қилиб белгилаб, шартнома тузишга ҳақлидир.


121-модда. Ҳаво транспортида ташиш шартномасининг

бузилиши тўғрисидаги далолатномалар тузиш

Ташувчи, йўловчи, юк жўнатувчи ва олувчиларнинг мулкий жавобгарликлари учун асос сифатида хизмат қилиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳаво транспортида ташиш шартномасининг бузилиши тўғрисидаги далолатнома билан гувоҳлантирилади. Ҳаво транспортида ташиш шартномасининг бузилиши тўғрисидаги далолатнома тузиш тартиби ҳамда тижорат ҳужжати тузишни тақозо қилмайдиган ҳолатлар тартиби ташиш қоидалари билан белгиланади.

Ҳаво транспортида ташиш шартномасининг бузилиши тўғрисидаги далолатнома қуйидаги ҳолларда тузилади:

а) юкнинг номи, оғирлиги ёки юк ва почтанинг ўринлари сони ташиш ҳужжатида кўрсатилган маълумотларга номувофиқ бўлганида;

б) юкда камомад бўлганида ёки унга зарар етказилганида;

в) қўл юкида камомад бўлганида ёки унга зарар етказилганида;

г) почтада камомад бўлганида ёки унга зарар етказилганида;

д) ҳужжатсиз юк, қўл юки ва почта, шунингдек юксиз, қўл юкисиз ёки почтасиз ҳужжатлар топилганида.


122-модда. Талаб қўйиш тартиби

Йўловчи, қўл юки, юк ёки почтани ташиш юзасидан ташувчига нисбатан даъво қўзғатишдан олдин унинг олдига талаб қўйилиши шарт, авиация ҳалокати натижасида йўловчининг ўлими ёки соғлиғига зарар етиши билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно.

Ташиш битта ташувчи томонидан бажарилган тақдирда талаблар даъвогарнинг хоҳишига кўра парвоз бошланган ёки тугаган манзилда билдирилади. Ташиш бир нечта ташувчи томонидан бажарилган тақдирда, қўл юки ёки юк ташиш қоидаси бузилганлигига доир талаблар даъвогарнинг хоҳишига кўра биринчи ёхуд охирги ташувчига, йўловчининг ўлими юз берган ёки соғлиғига зарар етказилган тақдирда эса, ташишни йўналишнинг зарар юзага келган участкасида бажарган ташувчига билдирилади.

Бевосита аралаш транспортларда ташишдан келиб чиқадиган талаблар:

а) агар ташишнинг сўнгги манзили аэропорт бўлса - ташувчига;

б) агар ташишнинг сўнгги манзили темир йўл ёки автомобиль станцияси, бандаргоҳ ёки порт бўлса - тегишли транспорт ташкилотига тақдим этилади.


123-модда. Талаб қўйиш ва даъво қўзғатиш

ҳуқуқига эга бўлган шахслар

Йўловчи, юк жўнатувчи, юкни қабул қилувчи ёки улар ваколат берган шахслар йўловчини ва қўл юкини, почта ва юкни ҳаво транспортида ташиш шартномаси тузилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатларни, шунингдек ҳаво транспортида ташиш шартномаси бузилганлиги тўғрисидаги далолатномани тақдим этиб, ташувчига нисбатан талаб қўйиш ва даъво қўзғатиш ҳуқуқига эгадир.

Ҳаво транспортида ташиш шартномаси бузилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг йўқлиги, агар бундай далолатнома ташувчининг ходимлари ёки агенти томонидан тузилмаганлиги исботланса, ташувчига нисбатан талаб қўйиш ва даъво қўзғатиш ҳуқуқидан маҳрум эта олмайди.

Йўловчи, юк жўнатувчи, юкни қабул қилувчи вафот этган ёки улар соғлиғининг ҳолати ташувчига нисбатан талаб қўйиш ва даъво қўзғатиш имконини бермаган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрнини қонунчиликка мувофиқ қоплатиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар талаб қўйиши ёки даъво қўзғатиши мумкин.


124-модда. Мамлакат ичкарисидаги

ташишларда талаб қўйиш муддатлари

Мамлакат ичкарисидаги ташишларда ташувчига олти ойлик муддат ичида, жарима тўланиши тўғрисидаги даъволар эса - 45 кун ичида тақдим этилиши мумкин.

Кўрсатилган муддат ҳисоби:

а) қўл юки, юк ёки почта камомадини ёхуд етказилган зарарни қоплаш, шунингдек қўл юки, юк ёки почта кечиктирилганлиги учун қўйиладиган талаблар бўйича - улар берилган кундан бошлаб;

б) йўқотилган юк бадалини қоплаш ҳақидаги талаблар бўйича - юк етказиб бериш учун мўлжалланган муддатдан 10 кун ўтгач;

в) йўқотилган қўл юки ёки почта бадалини қоплаш ҳақидаги талаблар бўйича - етказиб бериш муддати ўтгандан сўнг;

г) бошқа барча ҳолларда - талаб қилиш учун асос бўла оладиган воқеа рўй берган кундан эътиборан бошланади.

Талаб қилиш муддати тугаганидан сўнг ҳам, агар ташувчи кўрсатилган сабаб узрли деб ҳисобласа, талабларни кўриб чиқиш учун қабул қилишга ҳақлидир.


125-модда. Халқаро ташишларда

талаб қўйиш муддатлари

Қўл юки ёки юк эътироз билдирилмасдан қабул қилинган тақдирда, агар ўзга ҳолат тасдиқланмаган бўлса, улар тегишли ҳолатда ва ташиш ҳужжатларига мувофиқ етказиб берилган деб ҳисобланади.

Қўл юки ёки юкка зарар етказилган тақдирда, уни олишга ҳуқуқи бўлган шахс зарар аниқлангани ҳақида зудлик билан, аммо қўл юки олинган кундан кейинги 7 кун ҳамда юк олинган кундан кейинги 14 кундан кеч бўлмаган муддат ичида ташувчига талабнома тақдим этиш лозим. Етказиб бериш кечиктирилган тақдирда, қўл юки ёки юк олувчига берилган кундан бошлаб 21 кун ичида талаб қўйилиши лозим.

Қўл юки (юк) йўқотилгани тақдирда ташувчига талаблар ҳаво кемасининг белгиланган манзилга қўнганидан ёки ташиш тўхтатилган кундан кейинги икки йил давомида қўйилиши лозим. Кўрсатилган муддатларда билдирилган ёзма талабнома бўлмаса, ташувчига нисбатан даъво қўзғатилиши мумкин эмас.


126-модда. Талабларни кўриб чиқиш муддатлари

Ташувчи талабни кўриб чиқиши ва унинг қондирилганлиги ёки рад этилганлиги ҳақида уч ой ичида хабар қилиши шарт, бевосита аралаш ҳаво йўлларида ташишга ёки бир нечта ташувчи иштирок этаётган ташишга доир талаблар учун бу муддат олти ойдан, жарима тўлаш тўғрисидаги даъволар учун эса 45 кундан иборат.



127-модда. Даъвонинг эскириши

ва судда кўриш эҳтимоли

Ташувчига нисбатан қўйилган ташишга тааллуқли даъво ҳаво кемасининг белгиланган манзилга қўнган, қўниши лозим бўлган ёки парвози тўхтатилган кундан кейин икки йил ичида даъвогар истаган жойда: ташувчи жойлашган ерда, ташувчининг ташишга доир шартнома тузган ваколатхонаси бор жойда ёки парвоз тугаши белгиланган манзилдаги тегишли судда қабул қилинади.



ХV БОБ. АВИАЦИЯ ИШЛАРИ


128-модда. Авиация ишларига доир шартнома

Авиация ишларига доир шартномага биноан томонлардан бири (эксплуатант) иккинчи томон (буюртмачи) учун бир ёки бир неча ҳаво кемасида шартномаларда назарда тутилган муддат, ҳажм ва шартларда авиация ишлари бажаришни ўз зиммасига олади.



129-модда. Авиация ишларига доир тарифлар

Эксплуатант ва буюртмачи авиация ишларига доир шартнома тузиш вақтида шартнома тарифларини белгилашга ҳақлидирлар.



130-модда. Хорижий эксплуатантлар ва

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар

томонидан авиация ишларининг бажарилиши

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида авиация ишлари эксплуатант сертификати асосида хорижий эксплуатантлар, шунингдек чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан бажарилиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган хорижий эксплуатантлар ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ўз хусусий ҳаво кемаларидан, шу жумладан, тегишли хорижий давлатда рўйхатдан ўтказилган ҳаво кемаларидан ёки Ўзбекистон Республикасининг ижарага олинган ҳаво кемаларидан фойдаланишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида авиация ишларини бажарувчи хорижий эксплуатантлар ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга нисбатан ушбу Кодекснинг тегишли қоидалари татбиқ этилади.



131-модда. Ўзбекистон Республикаси

эксплуатантлари томонидан хорижий давлат

ҳудудида авиация ишларини бажариш

Эксплуатант сертификатини олган Ўзбекистон Республикасининг эксплуатантлари хорижий давлат ҳудудида авиация ишлари бажаришлари мумкин.


132-модда. Авиация ишларини бажаришда суғурта

Буюртмачи ўз ходимлари ва авиация ишларини бажариш ёки ўз буюртмасига биноан чипта сотиб олмай ташиш амалга оширилаётган вақтда технология жараёнини таъминлаш билан боғлиқ шахсларни суғурта қилиши шарт.

Эксплуатант авиация ишлари бажарилиши билан боғлиқ ҳолда етказилиши мумкин бўлган зарарни қоплаш бўйича ўз жавобгарлигини суғурта қилиши шарт.



133-модда. Авиация ишларини бажариш

чоғида етказилган зарар учун жавобгарлик

Авиация ишларини бажариш чоғида одамларга ва мол-мулкка етказилган зарар учун эксплуатант ушбу Кодекснинг 112-116-моддаларида назарда тутилган тартиб ва шартларда жавобгар бўлади.



134-модда. Эътироз билдириш ва

уларни қараб чиқиш муддатлари

Авиация ишларини бажариш билан боғлиқ эътирозлар ана шундай эътирозлар билдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳодиса аниқланган кундан эътиборан олти ой ичида билдирилиши мумкин.



135-модда. Даъвонинг эскириши

ва судда кўрилиши эҳтимоли

Авиация ишларини бажариш билан боғлиқ даъволар даъво қилиш учун асос бўлиб хизмат қилган воқеа аниқланган кундан эътиборан икки йил ичида даъвогар истаган жойда: жавобгар жойлашган ёки у яшайдиган жойдаги, авиация ишларини бажариш учун шартнома имзоланган ваколатхона жойлашган ердаги, авиация ишлари бажарилган жойдаги тегишли судда қўзғатилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 6-сон, 247-модда


Время: 0.1159
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск